Зидан: "Қовурғасида муаммо бор ҳимоячимизни майдонга туширмайман"
14 may 2017 14:47
News
Зидан: "Қовурғасида муаммо бор ҳимоячимизни майдонга туширмайман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Севилья"га қарши ЛаЛиганинг 37-тур учрашуви олдидан ҳимоячи Пепени майдонга туширмаслиги ҳақида айтди.
Португалиялик футболчи қовурғаси сингани туфайли 8 апрелдан бери майдонга тушмаяпти, аммо машғулотларни бошлаб юборган.
Пепе "Реал"нинг жорий мавсум "Сантьяго Бернабеу"да ўтказадиган сўнгги баҳсида мухлислар билан хайралаша олмайди. 34 ёшли футболчининг "Қироллик клуби" билан шартномаси ёзда якунланади.
"Пепе 10 йил ичида бу ерда катта муваффақиятларга эришди. Аммо таваккал қилмайман, чунки унинг қовурғасида муаммо бор" - дейди Зидан.
Link :
Source : Championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments