Зидан: "Пепе "Реал"да қолишини истайман"
		
		04 jan 2017 11:50
        News	
	 
				 
				Зидан: "Пепе "Реал"да қолишини истайман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, у ҳимоячи Пепе билан хайрлашмоқчи эмас.
			Франциялик мутахассиснинг фикрича, португалиялик футболчи жамоага ёрдам бериши мумкин.
"Пепе - "Реал" учун муҳим футболчи. У 10 йилдан бери "Реал"да ўйнайди ва клуб тарихига кирди. У "Реал"да қолишини истайман. Мени фақат у жамоага қандай ёрдам бериши қизиқтиради. Қолгани билан қизиқмайман" - дейди Зидан.
33 ёшли Пепега Хитой клублари жуда яхши таклиф беришган ва португалиялик ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Унинг испан гранди билан келишуви 2017 йилнинг ёзида якунига етади.
            Link            :         
                    Source                : AS
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments