Latest news

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

Зидан ўзини дунёнинг энг кучли мураббийи деб ҳисобламайди News

Зидан ўзини дунёнинг энг кучли мураббийи деб ҳисобламайди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Қироллик клуби"даги муваффақиятли фаолиятидан сўнг ҳам ўзини жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб ҳисобламайди.

Зидан, Массимилиано Аллегри ("Ювентус") ва Антонио Конте ("Челси") ФИФА томонидан йилнинг энг яхши мураббийи учлигига киришди. Тақдирлаш маросими 23 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

"Мен дунёдаги энг яхши мураббийман дея олмайман, бундай эмас. Каминанинг омади келган, чунки мен жаҳоннинг энг яхши клубида энг зўр футболчилар билан ишлайман. Тўғрисини айтаман, бажараётган ишим ўзимга ёқади, уни чин дилдан амалга оширяпман. Агар соврин беришса, уни мамнуният билан қабул қиламан, аммо ўзимни дунёдаги энг яхши мураббий деб ҳисобламайман" - дейди Зидан.

Зидан 2016 йилнинг январида "Реал" бош мураббийига айланган. Бу вақт ичида "Қироллик клуби" 45 ёшли мутахассис қўл остида 7та соврин (Чемпионлар лигаси х2, УЕФА Суперкубоги х2, Испания Суперкубоги, Испания чемпионати, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати) қўлга киритишди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика