Зидан: "Куртуа – кучли футболчи"
05 oct 2019 02:05
News
Зидан: "Куртуа – кучли футболчи"
«Реал» устози Зинедин Зидан клуб посбони Тибо Куртуа шаънига ёғилаётган танқидларга муносабат билдирди.
“Куртуа – кучли футболчи. Айни вақтда у вазиятни ўзгартира олишини тушунади. Ишқибозлар унинг хатолари ҳақида гапириши мумкин, лекин у сўнгги 2 баҳсни («Атлетико» – 0:0, «Севилья» – 1:0) қуруқ ўтказганини ёддан кўтармаслик зарур. Вазиятни ўрганмоқдамиз. Кўрамиз, эртага нима бўлар экан”, дейди Зидан.
Аввалроқ, Зидан Ареола Куртуа каби ажойиб кипер эканлигини, асосий таркибдаги жой эса ҳеч кимга кафолатланмагани ҳақида айтганди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments