Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"
27 sep 2020 10:50
News
Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"
"Бундан-да яхшироқ бўла оламиз. Ўйинни яхши бошладик, гол уриб олгандан кейин эса ортга чекиндик. Одатда ҳисобда олдинда бораётган пайтимиз барча футболчилар катта масъулият ҳис қилмоқда.
Рақиблар эса тезда икки гол уриб олди. Биз иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Муҳими футболчилар ғалабага ишонишди. Мағлуб бўлаётган пайтингда ўйин тизгинини ушлаб туриш қийин бўлади. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Фақатгина 3та гол урдик. Футболчиларим билан фаҳрланаман. Шундай темпда давом этиш керак.
Ҳакамликка ҳакамлар жавоб беради. Саволни уларга бериш керак. Мен ҳеч қачон ҳакамларнинг ишини баҳоламайман. Бор эътиборимиз рақибга қаратилганди. Оғир бўлди, бироқ қўлга киритилган очколардан хурсандмиз.
Куртуа ҳал қилувчи пайтларда ўзининг сейвлари билан жонимизга оро кирди. Бу биринчиси эмас. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва бугунги хатти-ҳаракатларидан мамнунман.
Қўл остимдаги таркибдан қониқяпман. Яхши мавсум ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Зидан.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments