Зидан: “Гранада” билан баҳс осон кечади деганлар адашишади”
05 may 2017 23:28
News
Зидан: “Гранада” билан баҳс осон кечади деганлар адашишади”
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасининг “Гранада”га қарши баҳси олдидан ўз мулоҳазаларини билдирди.
“Биз учун ўта муҳим баҳслардан бирини ўтказамиз. Агар бу ўйинда осонлик билан ғалаба қозонамиз, деб ўйласак қаттиқ адашган бўламиз. Мавсум якунига оз қолди. Ва ҳар бир ўйиндаги уч очко биз учун энг кераклиси бўлишини жуда яхши тушуниб турбмиз.
Биз ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб, энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. “Гранада” ортиқча босимсиз ҳаракат қилади ва бу уларни биз учун янада хавфли рақибга айлантиради. Улар “Реал”га қарши ўйнашади, таркибда маҳоратли футболчилар етарли. Айтиш мумкинки, бу йил улар учун омадсиз бўлди. Аммо бу жамоа примерода ўйнай олишини намойиш эта олди”, деди Зидан.
Link :
Source : "Реал" расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments