Latest news

07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  1 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  5 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69

Зидан “Брюгге”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? News

Зидан “Брюгге”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

“Реал” бош мураббийи ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган “Брюгге” (2:2) қарши баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Ҳа, ўйин натижаси ёмон бўлди. Аммо футболчилар вазиятга яхши муносабат кўрсата олди. Биринчи бўлим натижасидан қониқа олмасдим. Биз ҳеч қачон бунчалик расво 1-бўлим ўтказмагандик. Аммо ўйинчиларнинг бу вазиятга реакцияси мени қайта умидлантирди. Очко ишлаб олганимиздан хурсандман. Ғалаба қозониш учун ҳам имконимиз бўлганди. Биринчи голни кўрдингиз, бу бироз кулгили бўлди. Лекин бу биз ўйинни ёмон бошлаганимизни англатмайди. Биз шунчаки рақибнинг кучли томонларига диққатимизни қарата олмадик. Кейин эса иккинчи голни ўтказиб юбордик. Мен иккинчи бўлимдаги ўйинимизга эътибор қаратишни хоҳлардим. Танаффусда йигитларга вазиятни ўзгартириш учун олдимизда 45 дақиқа борлигини, агар ўзгартира олмасак, ютқазишимизни айтдим. Яхшики, ўйинчилар вазиятга тўғри баҳо бера олди. Уларнинг ғалаба қозонишни истаётганлигини кўрдим. Кўрамиз энди нима бўлар экан. Биз курашишда давом этамиз”, — дейди Зидан.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика