Latest news

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  7 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Зидан: “Бэйл учун хурсандман. У муҳим футболчи” News

Зидан: “Бэйл учун хурсандман. У муҳим футболчи”

“Реал” устози Зинедин Зидан жамоасининг “Эспаньол” (2:0) устидан қозонилган ғалабасидан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жароҳатдан қутулиб майдонга қайтган ва гол урган Бэйл ҳақида

“Бэйл учун хурсандман. Уч ойлик танаффусдан сўнг у майдонда қайтди. Мен унга майдонга завқ олиши учун туширишимни айтгандим. У муҳим футболчи”.

Роналду ҳақида

“У гол уролмагани учун дарағазаб, деб айтолмайман. У менга хурсанддек туюлди. Криштиану яхши ўйин ўтказди ва шерикларига яхши имкониятларни яратиб берди. Пеналти? Ўша вазиятда Роналду офсайдда эмасди. Пеналти белгиланганида ҳисоб 3:0 бўлиши аниқ эди”.

Мората ва Иско ҳақида

“Мората гол урганидан хурсандман. Кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларда концентрацияни сақлаш қийин бўлади. Аммо улар ҳар доим ўйинга тайёр эканликларини намойиш этишмоқда. Иско мамнун ва мен унинг ўйинидан хурсандман. Фақат иккита голли узатма оширилган вазиятда эмас, умуман биринчи дақиқаданоқ у бор кучи билан ҳаракат қилди”.

“Реал”нинг кейинги ўйинлари ҳақида

“Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Энг муҳими шу руҳда давом этишимиз лозим. Олдимизда иккита оғир ўйин турибди. Чоршанба куни энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказамиз”.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика