Latest news

04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  0 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  4 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  6 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  18 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  29 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  14 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  9 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  21 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1

Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ" News

Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"

"Реал" устози Зинедин Зидан "Барселона" билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Мураббий фикрига кўра ўтган йил "Реал" "Камп Ноу"да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиндан фарқ қилади.
 
"Менмича ўйинда фаворит йўқ, имкониятлар 50-50. Биз "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ", - дейди мураббий.
 
"Биз кучли рақибга қарши оғир ўйин кутаяпмиз, аммо биз тайёрмиз. Яхши ўйин кўрсатиш ҳақида ўйлаяпмиз холос. Ғалаба ёки мағлубият ҳақида ўйламаяпмиз. Яхши ўйнасак, натижа ўзи келади. Агар "Атлетико" билан ўйиндаги каби тезликда ўйнасак яхши натижага эришамиз. "Барселона" бизга қарши "Реал Сосьедад" билан ўйиндаги каби ўйнамайди. Улар амалдаги чемпионлар, чемпион эса доим муҳим ўйинларда яхши ўйнайди", - дейди Зидан.
 
"Барселона" мусобақа жадвалида биздан пастда, уларга очко биздан кўра кўпроқ керак деган гапга қўшилмайман. Месси дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири. Уни диққат билан кузатамиз. Аммо рақиб сафида хавфли ўйинчилар жуда кўп", - дейди францлиялик мутахассис.
 
"Бу ўйин ўтган йилги класикодан фарқ қилади. Ўшанда "Камп Ноу"га бошқача вазиятда келгандик. Ҳозир барчаси ўзгариб кетган", - дейди Зидан.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика