Latest news

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  1 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  4 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

Жўжани кузда санаймиз News

Жўжани кузда санаймиз

Баҳор-куз тизими остида кечадиган Ўзбекистон миллий чемпионатида сарлавҳадаги ибора кўпинча биринчи давра ўтказилаётган пайтда кўпчилик футбол кишилари томонидан тилга олинади.
Дарҳақиқат, мусобақанинг биринчи қисмида кўп ҳолларда осойишталик ҳукм суради. Натижалар сарҳисоби бошланганда футбол тили билан айтганда “сенсацион” ҳисоблар кўпая боради. Афсуски, миллий чемпионатимизда бугунги кунда футбол шинавандаларига на сенсациянинг ва на чемпионат жадвалининг қизиғи йўқ бўлиб қолган. Бунга ўйинларга тушаётган мухлислар сонининг турдан турга камайиб бораётгани мисол бўла олади. Сентябрь ойида ОАВда мухлислар ташрифи нега камайиб кетди, деган саволга турли йўналишларда жавоб изланди. Деярли барчанинг фикри бир хил кўринишда эканлигидан келиб чиқсак, бу муаммони тезда бартараф этиш мумкин. Бироқ ким бу ишни амалга оширади, деган савол бор. Чемпионатимизни бирор етакчи хориж чемпионати билан таққосламасакда, футболни томошабинсиз тасаввур қилиб бўладими?

Юқоридаги мавзуга қайтсак. Жўжалар сарҳисоби бу йил анчагина қизиқарли ва шиддатли ўтадиганга ўхшаяпти. Сентябрь ойи якунларига кўра юзага келган турнир жадвалига бир назар ташласак.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-н

Фарқ

О

1

НЕФТЧИ

3

3

0

0

9-0

+9

9

2

ДИНАМО

3

2

1

0

4-1

+3

7

3

ПАХТАКОР

3

2

1

0

6-4

+2

7

4

ЛОКОМОТИВ

3

2

0

1

6-2

+4

6

5

МЕТАЛЛУРГ

3

2

0

1

7-5

+2

6

6

БУНЁДКОР

3

1

2

0

5-0

+5

5

7

ШЎРТАН

3

1

2

0

3-0

+3

5

8

БУХОРО

3

1

1

1

3-4

-1

4

9

ОЛМАЛИҚ

3

1

1

1

3-5

-2

4

10

ҚИЗИЛҚУМ

3

1

0

2

1-3

-2

3

11

НАСАФ

3

0

1

2

2-5

-3

1

12

СЎҒДИЁНА

3

0

1

2

5-9

-4

1

13

НАВБАҲОР

3

0

0

3

3-11

-8

0

14

ГУЛИСТОН

3

0

0

3

3-11

-8

0


Кўриб турганингиздек, беш жамоа кузнинг биринчи ойини мағлубиятсиз тугатган. Тўрт жамоа эса ғалаба қозона олмаган. Сўнгги икки ўриндаги “Навбаҳор” ва “Гулистон”нинг кўрсаткичлари бир хил. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф”нинг натижалари ҳам мақтагулик эмас. Фарғоналиклар эса 3 имкониятдан тўлиқ фойдаланганликлари эътиборга молик.

Октябрь ойида 21-24 тур ўйинлари бўлиб ўтади. 21-турда сентябрь ойини муваффақиятсиз ўтказган “Гулистон” ва “Навбаҳор” куч синашса, “Насаф” турдан турга кучайиб бораётган “Нефтчи”ни қабул қилади. “Бунёдкор” ва “Динамо” учрашуви ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Пойтахт дербисида “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси, жума оқшомини безаб берса ажабмас. “Олмалиқ” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилса, “Сўғдиёна” – “Металлург” ва “Қизилқум” – “Шўртан” учрашувлари ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмайдиган шиддатга эга бўлади. Бу ўйинларда ҳар бир жамоанинг фидоий ишқибозлари стадионларни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб керакли “жўжалар”ни йиғишларига кўмаклашишади, деб умид қиламиз.
 
Бахтиёр Ширинов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика