Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Жесус Кандалес: "Иккинчи ўйинда Ўзбекистон менга кўпроқ ёқди" News

Жесус Кандалес: "Иккинчи ўйинда Ўзбекистон менга кўпроқ ёқди"

Футзал бўйича Эрон терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Жесус Кандалес Ўзбекистонга қарши иккинчи баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бу икки ўйин биз учун жуда муҳим эди. Вьетнамдаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. Биз ўз ўйинимизни ўрганиб чиқдик ва камчиликларимизни билиб олдик", - деб гап бошлади

"Ўзбекистон бизга ўртоқлик учрашуви ўтказиш билан таклиф билан чиққанди. Аввалига Тошкентда кичик мусобақа бўлиб ўтиши керак эди. Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоаси Эронга бориб ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтганди. Бундан ташқари терма жамоаингиз Осиё чемпионатида бошқа гуруҳдан ўрин олган".

"Бугун бизнинг тактикамиз асосан ёш футболчиларни тушириш ва уларни текшириб кўришдан иборат эди. Терма жамоадаги авлодлар алмашинуви ҳамон давом этмоқда. Эрон терма жамоаси ҳозирданоқ 2016 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда".

"Мен мураббий сифатида 28та совринни қўлга киритганман. Ўзбекистон терма жамоасида менинг дўстим Хосе Мария Мендез "Пулпис" ишлаганди. Иккинчи ўйинда Ўзбекистон менга кўпроқ ёқди".

"Воҳид Шамсаи ҳозирда Эрон миллий чемпионатида ўйновчи мураббий бўлиб ишлаб келмоқда. Лекин терма жамоадаги фаолиятини тугатган".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика