Latest news

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

ЖЧга 8 кун қолди. Мексика-1986 News

ЖЧга 8 кун қолди. Мексика-1986

1986 йилги жаҳон чемпионати аслида Колумбияда ўтказилиши лозим эди. Бироқ бу мамлакатда юзага келган иқтисодий инқироз туфайли 1983 йил мезбон номи ўзгартирилди.
1970 йилги мундиалга мезбонлик қилган Мексика яна бир бор шундай имкониятни қўлга киритди. Беллашувлар 9 шаҳрида ташкил этилди.

Ушбу чемпионат Марадонанинг футбол оламида порлаши ва ҳакамларнинг бир қатор хатолари билан ёдда қолди. Мусобақа форматига кўра, дастлаб 24 терма жамоа 6 гуруҳда кураш олиб бориши, улардан 16таси нимчорак финалга чиқиши белгиланди.



Грууҳ баҳсларида кутилмаган натижалар деярли кузатилмади. Ғолиблик учун Бразилия, Франция, Германия, Италия ва Аргентина асосий фаворитлар сифатида эътироф этилди. Нимчорак финалдан шиддатли учрашувлар бошланди. СССР терма жамоаси ҳакамларнинг шубҳали қарорлари остида кечган баҳсда Бельгияга 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Швециялик ҳакам Фредрикссон Бельгиянинг ўйиндан ташқари ҳолатда урилган 2 голини ҳисобга олди. Италия ва Франция ушбу босқичда тўқнаш келиб, унда французлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Платини бошчилигидаги жамоанинг ғалаба қозонишини кўпчилик тахмин қилишда давом этди.



1/8 ФИНАЛ
Мексика – Болгария – 2:0
СССР – Бельгия – 3:4
Бразилия – Польша – 4:0
Аргентина – Уругвай – 1:0
Италия – Франция – 0:2
Марокаш – ГФР – 0:1
Англия – Парагвай – 3:0
Дания – Испания – 1:5



Чорак финалда даҳшатли тўқнашувлар кузатилди. Улардан учтасида ғолибни пенальтилар серияси аниқлаб берди. Бразилия – Франция баҳсида Зико ўйиндан, Платини ва Сократес ўйиндан кейинги пенальтиларда хато қилди. Лекин Франция ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Германия эса Мексикани пенальтилар тепишдаги совуққонлиги эвазига мусобақадан чиқариб юборди.



Испанлар Бельгияга шундай ҳолатдан енгилишди. Аргентина – Англия ўйини кўплаб жиҳатлари мухлислар ёдида бир умрга қоладиган бўлди. Фолькленд ороллари можароси туфайли бир-бири билан юз кўрмас бўлган давлат вакиллари яшил майдонда ҳақиқий жангга киришишди. Дастлаб Марадона қўли билан Шилтонни доғда қолдирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, у асрнинг энг яхши голларидан бирига муаллифлие қилди. Унинг ушбу тўплари Аргентинага 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди, жамоа яшил майдондаги урушни ютди.

1/4 ФИНАЛ
Бразилия – Франция – 1:1 (пенальтилар – 3:4)
ГФР – Мексика – 0:0 (пенальтилар – 4:1)
Аргентина – Англия – 2:1
Испания – Бельгия – 1:1 (пенальтилар – 4:5)

Ярим финалда французлар кутилмаганда немислардан қақшатқич зарба қабул қилишди. Бреме ва Феллернинг голи Платини жамоасининг чорасиз қолишига етарли бўлди. Аргентина эса Марадонанинг маҳорати ҳисобига Бельгия қарлишигини деярли сезмади.



1/2 ФИНАЛ
Аргентина – Бельгия - 2:0
ГФР – Франция – 2:0

Учинчи ўрин учун учрашувда Франция 4:2 ҳисобида зафар қучди.

3-ўрин учун баҳс
Франция – Бельгия - 4:2

ФИНАЛ

Финалда дастлаб Шумахернинг хатоси оқибатида Браун Аргентинани олдинга чорлади. Кейинроқ Вальдано орадаги фарқни иккитага оширди. Кўпчилик ўйин тақдири ҳал бўлди деб ўйлашга тушган бир паллада Германия ирода кўрсатди. Румменигге ва Феллер яна мувозанатни тиклашди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда яна ўша Марадона ошириб берган тўпни Бурручага дарвозага аниқ йўллади – 3:2! Аргентина чемпион! Марадона эса футбол даҳосига айланди. Унинг ўйинлари мухлисларни ўзига ром қилди, фақат унга ишқибозлик қиладиган мухлислар гуруҳини шакллантирди.



Аргентина - ГФР - 3:2
Голлар:
Браун, 23, Вальдано, 55, Бурручага, 83 - Румменигге, 74, Феллер, 80

Аргентина:
Пумпидо, Браун, Кукуффо, Руджери, Батиста, Джусти, Бурручага (Троббиани, 90), Энрике, Олартикоечеа, Марадона, Вальдано

ГФР:
Шумахер, Якобс, Ферстер, Бригель, Бертхольд, Бреме, Эдер, Маттеус, Магат (Дитер Хенесс, 62), Румменигге, Аллофс (Феллер, 45)

Тўпурар:
Гари Линекер (Англия) – 6 тўп.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика