Latest news

07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  0 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  11 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  25 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  3 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  8 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0 23:23ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" "Қувайт СК"ни мағлубиятга учрата олмади. Бу "Насаф"нинг имкониятларини бироз оширди (гуруҳдаги вазият)  12 22:55Россия кубоги. "Рубин" ва ЦСКА чорак финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди. Файзуллаев 71, Раҳмоналиев 85 дақиқа ҳаракат қилди  5 22:30Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  9 21:53"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда  8 21:36Қатар термаси Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралашидан ўрин олган ўйин учун қайдномасини эълон қилди  13 21:00ОЧЛ 2. "Насаф" ўз майдонида Иордания клубига мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини камайтириб юборди  263 20:10Англия премьер-лигасида энг кўп маошни қайси футболчилар олади? Салоҳ 4-ўринда  9 19:45Расман: Григорий Колосовский - "Локомотив" бош мураббийи  22 19:25Алексей Евстафеев: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко биз учун кам"  1

ЖЧга 3 кун қолди. Жанубий Корея ва Япония – 2002 News

ЖЧга 3 кун қолди. Жанубий Корея ва Япония – 2002

1996 йил ФИФА ҳаммани ҳайратга солган ҳолда ЖЧни Осиёга, бўлиб ҳам иккита давлатга беради.
Йил сайин жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Очиё учун бу катта имконият эди.

Айнан шу мусобақадан кейин Жанубий Корея ва Японияда футбол жадаллик билан ривожланиб кетди. Аслида бу икки мамлакат алоҳида-алоҳида ЖЧ мезбонлигини қўлга киритишни истаганди. ФИФАнинг ўша пайтдаги президенти Жоао Авеланж икки давлатга биргаликда мусобақани ўтказишни таклиф қилган. Гарчанд, ҳар икки давлат мусобақани биргаликда аъло даражада ўтказган бўлса-да, ФИФА ЖЧни бошқа икки мамлакатда ўтказмаслигини маълум қилади.

199та мамлакат ЖЧда қатнашиш учун ариза берган мусобақада Ўзбекистон ҳам бор эди. ЖЧ-98даги инқироздан кейин ЎФФ сунъий йўл билан терма жамоани кучайтиришга ҳаракат қилди. Терма жамоамизга асли украиналик бўлган мутахассис Владимир Сальков бош мураббий этиб тайинланди. У билан бирга Болгариядан Георгий Георгиев ва Алексей Дионисиев ва Россиядан Владимир Маминов, Олег Пашинин ҳамда дарвозабон Алексей Поляков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг шарафини ҳимоя қила бошладилар. Аввалига ишлар чакки эмасдек эди. Биринчи босқичда терма жамоамиз 14 очко ишлайди.





Иккинчи босқич арафасида МТЖ талабига жавоб бермаган болгарлар билан хайрлашилади. Алексей Поляков эса кўплаб ўйинларда МТЖ шарафини ҳимоя қилади, аммо МТЖ орқали "Локомотив"да ном қозониб олган Маминов ва Пашини Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларига энди жиддий ёндошмай қўйган эдилар.

Иккинчи босқичнинг дастлабки ўйини терма жамоамиз учун шармандалик ҳисоб билан якунига етди. Абу Дабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга 4:1 ҳисобда имкониятни бой беради. БАА биз учун бугунги кундаги эмас, азалдан ноқулай рақиб бўлганини шу натижа ҳам кўрсатиб турибди. Сафарда Ўзбекистон терма жамоаси биронта ғалабага эриша олмайди. Айниқса, Уммон терма жамоасига учралган мағлубият ҳаммасидан ошиб тушади. Кеча мағлуб бўлган Уммонга, биз 2001 йил ҳам ғарқ бўлган эдик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб турган терма жамоамиз якунда ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиқади.

Уммон - Ўзбекистон - 4:2 (0:2)
Голлар:
Ал-Мухайни (50, 83), Башир Фаузи (52), Ал-Маруки (89) - Февзи Давлетов (5), Ашур Рамазон Набил (ўз дарвозасига, 27).
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Бахтиёр Ашурматов, Миржалол Қосимов, Сергей Лушан, Андрей Власичев (Баҳодир Аннаматов, 60), Жаъфар Ирисметов, Даврон Файзиев (Асрор Алиқулов, 52), Александр Хвостунов, Максим Шацких (Андрей Акопянц 46); Февзи Давлетов, Николай Ширшов.

Шу ўйиндан кейин Сальковга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Гуруҳдаги сўнгги ўйин арафасида Леонид Остроушко терма жамоамизга келади. Аллақачон ЖЧ йўлланмасини нақд қилиб бўлган Хитой сўнгги турда "Пахтакор" Марказий стадионига ташриф буюриши керак эди. Ўзбекистон ҳеч йўғи плей-офф босқичига чиқиши учун Уммон сафарда БААни, терма жамоамиз эса Хитойни мағлуб этиши керак эди. Ўша ўйин кечагидек ёдимда. Ширшов 90-дақиқада олис масофадан Фу Бин дарвозасини ишғол қилади. Бу пайтда интернет ривожланмаган, ҳамма БАА - Уммон ўйинидаги натижани кутар ди. Бироз ўтиб натижа маълум бўлди, 2:2. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ йўлидаги навбатдаги уриниши ҳам бекор кетди.

Бу жаҳон чемпионатида ҳақиқий ён босишни кўрдик. Бу ўйинлар кейинги босқичга тўғри келади, Япониянинг ўз кучи бор эди, яъни ўйин жиҳатдан. Японияга қуръа омадли келган эди, Кореяга эса йўқ. Натижада Кореяга ҳакамлар анча ёрдам бериб юбордилар. Турнир эса катта сенсация билан бошланди. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция Сеулда бўлиб ўтган очилиш ўйинида Сенегал терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Турнирга жароҳати билан келган Зидан дастлабки икки турда майдонга туша олмайди. Сенегал эса Брюно Метсю бошчилигида сермазмун ўйин кўрсатади, 1:0. Кейинги ўйинда Франция Уругвай билан голсиз дуранг қайд этади, сўнгги турда эса Данияга имкониятни бой беради. Шу тариқа учранглилар чемпионатда бирорта ҳам гол урмасдан мусобақани тарк этадилар.

Испания ва Бразилия гуруҳда 100% натижани кўрсатади. Батистутага эга Аргентина эса Франция кетидан уйга кетади. Гуруҳдан Швеция ва Англия терма жамоаси кейинги босқичга йўл олади. Энг кутилмаган натижа "D" гуруҳида қайд этилади. У пайтда энди катта футболга қадам ташлаётган корейслар Польша ва Фигу бошчилигидаги Португалияни мағлубиятга учратиб, АҚШ билан дуранг ўйнайдилар. Гуруҳда биринчи ўринни нақд қилган корейслар, Италияни қақшатиб чорак финалга йўл оладилар. Гуруҳдаги яна бир қизиқ ўйин Германия - Саудия Арабистони учрашувида қайд этилган, 8:0.

Жанубий Корея - Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳсни эквадорлик Байрон Морено бошқаради. 6-дақиқадаёқ йўқ жойдан пенальти ўйлаб топган ҳакамнинг учрашувдаги нияти маълум эди. Буффон Ан Чжун Хваннинг зарбасини қайтаради. Бунга жавобан Вьери 18-дақиқада терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқади. Шундан кейин ҳамма қарорлар Италия терма жамоасининг зарарига ишлайди. Италия жами 5 маротаба ўйиндан ташқари ҳолатда қолади. 88-дақиқада Сеул Ки Хюн ҳисобни тенглаштиради. Қўшимча дақиқада эса Дамиано Томмазини ўйиндан ташқари ҳолатда деб топади. Аслида бундай эмасди. 103-дақиқада эса Тотти йўқ жойдан қизил карточкали бўлади. 117-дақиқага келиб ҳакам гол уради, аниқроғи Ан Жун Хван. Бундан ғазабланган итальянлар "Перуджа" сафида фаолият олиб бораётган футболчини "А" сериядан четлатадилар. Италиянинг эътирозига жавоб беришга мажбур бўлган Зепп Блаттер ҳакамга энг паст баҳони қўйдиради. Аммо уни порахўрликда айблаш нотўғри эканлигини такидлайди. Уйига қайтган Морено маҳаллий, «Лига де Кито» - «Барселона» жамоалари ўртасидаги баҳсда яна бир бор катта саҳнага чиқади. 3:2 ҳисобда имкониятни бой бераётган мезбонлар фойдасига ўйинга 6 дақиқа вақт қўшиб беради. Аммо ўйин 13 дақиқа давом этади. 99 ва 101 – дақиқада гол урган мезбонлар якунда ғалаба қозонадилар. Узоқ муддатга дисквалификация қилинган ҳакам, 2010 йил героин савдоси билан шуғуллангани учун 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилади.

1/8 финал
Германия – Парагвай 1:0
Испания – Ирландия 1:1 (пен. 3:2)
Мексика – США 0:2
Ж. Корея – Италия 2:1 (қ.д.)
Дания – Англия 0:3
Швеция – Сенегал 1:2 (қ.д)
Бразилия – Бельгия 2:0
Япония – Туркия 0:1

Жанубий Корея чорак финалда қолишни истамасди. Бу босқичнинг энг қизиқ ўйини Англия ва Бразилия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган. Ро-Ро-Ронинг гуллаган пайти. Булар, Роберто Карлос, Роналдо, Роналдиньо ва қўшимчасига Ривалдо.





Оуэн Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқади. Бу ўйинни ҳам яхши эслайман, акам Англияга, мен Бразилияга ишқибозлик қилардим. Танаффусга сониялар қолганида Ривалдо ҳисобни тенглаштиради. 50-дақиқада эса ПСЖ аъзоси бўлган Роналдиньо терма жамоасини олдинга олиб чиқади. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармайди. Сенегал эса мусобақани кўтарингки руҳда ўтказаётган Туркияга имкониятни бой беради. Бу ерда Кореянинг навбатдаги қурбони Испания бўлади. Бу сафар мисрлик Ал-Гандур катта саҳнага чиқади. Испанларнинг иккита тоза голи инобатга олинмайди. Айниқса, Мориентес томонидан киритилган гол шубҳали тарзда йўқ қилинганди. Қанот ҳаками тўп Мориентесга етиб келганида майдонни тарк этган деган фикрга келган бўлади. Аслида эса ундай эмасди. Орадан 7 йил ўтиб интервью берган Гамал Гандур, бу вазиятда қанотдаги ёрдамчиси катта хатога йўл қўйганини айтади. Испанлар мураббийи Камачо эса уларни пора олганликда айблайди.

1/4 финал
Германия – АҚШ 1:0
Испания – Ж. Корея 0:0 (пен. 3:5)
Англия – Бразилия 1:2
Сенегал – Туркия 0:1 (қ.д)

Баллакнинг ягона голи эвазига Германия осиёликларни мағлубиятга учратади. Агар шу ўйинда ҳам Жанбуий Корея ғалаба қозонганида, европаликлар очиқчасига ФИФАга норозилик қилиши аниқ эди. 1/2 финал кўпроқ Ривалдонинг найранги билан эсда қолди. Ҳакан Унсал бурчак зарбасини амалга ошириш учун чоғланган Ривалдо томон тўпни тепади. Тўп Ривадонинг тиззасига тегади, аммо футболчи кутилмаганда юзини ушлаб дод-вой солиб йиқилади. Қанот ҳакамига яқин жойда бўлган вазият учун бош ҳакам Ким Юн Чжи қарор чиқаради. Унсал майдондан четлатилади. Бир вазиятда Илҳан Мансиз тўпни орқасидан сакратиб бўйи анча паст бўлган Роберто Карлосни устидан олиб ўтади. Бу вазиятга чидай олмаган "Реал" ҳимоячиси Мансизни қўполлик билан йиқитади. Хуллас Бразилия финал йўлланмасини қўлга киритади.





1/2 финал

Германия – Ж. Корея 1:0
Бразилия – Туркия 1:0

3-ўрин учун
Ж. Корея – Туркия 2:3

Финалга қадар Роналдо ва Клозе ҳисобида 6тадан тўп бор эди. Финалга қадар узоқ йўлни босган икки терма жамоа ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечганди. Агар Германия ғолиб бўлса, кубокни бутунлай ўзи билан олиб кетарди. Бразилия ютса пентакампеон деган номни олади. Биринчи бўлимда томонлар гол ура олмадилар. Кан дарвозасини яхши қўриқлаётган эди. Аммо иккинчи бўлимда катта саҳнага Роналдо чиқади. Ривалдодан пас қабул қилиб олган ҳужуумчи Каннинг оёқлари орасидан дарвоза тўрини нишонга олади. Финалга ўзгача соч турмаги билан тушган феномен 79-дақиқада ўз дублини расмийлаштиради.

Финал
Бразилия – Германия 2:0
Голлар:
Роналдо, 67, 79
Бразилия: Маркос, Кафу, Лусио, Роке Жуниор, Эдмилсон, Роберто Карлос, Жилберто Силва, Клеберсон, Роналдиньо (Жуниньо, 85), Ривалдо, Роналдо (Денилсон, 90)
Германия: Кан, Линке, Рамелов, Метцельдер, Фрингс, Йеремис (Асамоа, 77), Хаманн, Шнайдер, Боде (Циге, 84), Нойвилль, Клозе (Бирхофф, 74).


Тўпурарлар: Роналдо (Бразилия) – 8, Мирослав Клозе (Германия), Ривалдо (Бразилия) – по 5, Йон-Даль Томассон (Дания), Кристиан Виери (Италия) – по 4.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика