Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

ЖЧга 3-кун қолди. АҚШ-1994 News

ЖЧга 3-кун қолди. АҚШ-1994

Айрим сабабларга кўра тўхтаб қолган лойиҳамиз бугундан давом этади. Кун давомида сиз азиз ўқувчилар ЖЧ-94, 98 ва 2002 ҳақида батафсил маълумотга эга бўласизлар.
1994 йил АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионати кўплаб жиҳатлари билан алоҳида таъкидлашга арзийди. Биринчидан, профессионал футбол лигаси ушбу мамлакатда чемпионат арафасида тузилган. Маҳаллий аҳоли учун футбол иккинчи даражали спорт тури қаторида эди. Шунга қарамай, ЖЧлар тарихида учрашувларга томошабинларнинг ўртача ташрифи бўйича мутлоқ рекорд айнан АҚШдаги мундиалда қайд этилди.





24 жамоа иштирокидаги сўнгги жаҳон чемпионати саналган мундиалдан Франция ва Англия сингари жамоалар четда қолди. Гуруҳ баҳслари ҳам бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан, Аргентина юлдузи Диего Марадонанинг гуруҳ ўйинлари якунланмасдан туриб допинг тестдан ўта олмагани сабабли дисквалификация қилиниши катта шов-шув уйғотди. Шоуларни яхши кўрадиган юрт одамлари шу тариқа майдонда ажойиб ҳаракатларни яратадиган ижрочининг ўйинларидан тўлиқ баҳра олишмади. Гуруҳдан чиқолмаган Колумбия эса жазони ўта шафқатсиз тарзда олди. АҚШ билан учрашувда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган Эскобар юртига қайтиб боргач, отиб ўлдирилди.

Гуруҳдан кутилган жамоаларнинг барчаси нимчорак финалга йўл олди. Чемпионат кашфиётига айланган Саудия Арабистони йўлига Швеция тўғаноқ бўлди. Ўйинда шведлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Саудия намойиш этган ўйин эса миллионлаб мухлисларни ўзига жалб қилди. Саид Овайран Марадона Англияга урган голдан қолишмайдиган тўпни Бельгия дарвозасига йўллади. Аргентина руҳий исканжада қолиб кетди ва Руминияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Георге Хаджи чиройли ҳаракатларини самара билан уйғунлаштира олгани билан яна бир юлдуз порлаганини намойиш қилди. Болгария эса Стоичков бошчилигида нафақат французларни, балки бошқа термаларни ҳам доғда қолдиришини кўрсатди. Бразилия мезбонларни қийинчилик билан енгган бўлса, Италия Нигерия билан беллашувда ҳақиқий матонат кўрсатди. Гуруҳдан базўр чиққан итальянларни Роберто Баджо қутқариб қолди. У бир футболчи кам бўлиб ўйнаётган жамоани ғалаба сари етаклади.

1/8 финал

Германия  - Бельгия – 3:2
Испания – Швейцария – 3:0
Саудия Арабистони – Швеция – 1:3
Руминия – Аргентина – 3:2
Бразилия – АҚШ – 1:0
Голландия – Ирландия – 2:0
Нигерия – Италия – 1:2
Мексика – Болгария – 1:1 (пенальтилардан 1:3)

Чорак финал эса ишқибозларга супербаҳсларни тақдим этди. Италия – Испания учрашувида Роберто Баджонинг 88-дақиқада урган голи “мовий гвардия”ни ярим финал сари етаклади. Бразилия эса Голландия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ромарио ва Бебетонинг голларига Берхкамп ҳамда Винтер жавоб қайтарди. 81-дақиқада Бранок киритган тўп Бразилияга ярим финал йўлланмасини келтирди. Амалдаги чемпион Германия кутилмаганда Болгария қаршилигини синдира олмади. Маттеуснинг голидан кейин немислар ғалаба қозонадигандай туюлган бир ҳолатда Стоичков ва Лечковнинг 2 дақиқада 2 гол уриши барчасини ўзгартириб юборди. Швеция – Руминия ўйинида пенальтилар сериясида шведлар омадлироқ чиқишди.

¼ финал
Италия – Испания – 2:1
Бразилия – Голландия – 3:2
Болгария – Германия – 2:1
Швеция – Руминия – 2:2 (пенальтилардан 5:4)

Ярим финалда дастлаб Италия ва Болгария баҳс олиб борди. Европанинг кучли термаларини бирин-кетин доғда қолдирган болгарлар бу сафар таслим бўлишди. Роберто Баджонинг 2 голига Стоичков пенальтидан киритган тўпи билан жавоб қайтарди. Италия финалда. Бразилия эса Швеция билан баҳсда енгилиши ҳеч гап эмасди. Шиддатли ўйин намойиш қилган Швеция 81-дақиқада Ромарионинг аниқ зарбасини ўтказиб юборади. Шу тариқа Бразилия ва Италия яна финалда тўқнаш келадиган бўлди.





Ярим финал
Италия – Болгария – 2:1
Бразилия – Швеция – 1:0
Учинчи ўрин учун беллашувда шведлар болгарларни 4:0 ҳисобида тор-мор келтиришди.

3-ўрин учун баҳс
Швеция – Болгария – 4:0

Финал
Финал ўйинида илк бор дарвозаларга тўп киритилмагани, ғолибни аниқлаш учун пенальтиларга мурожаат қилингани билан эсда қолди. Ҳар икки жамоа кубокни боши узра кўтаришга ҳақли эди. Ромарио ва Баджо мундиалда ишқибозларга ажойиб дамларни тақдим этишганди. Финалда хавфли вазиятлар жуда кўп юзага келтирилмади. Пальюка зарбани қайтаришда сусткашлик қилиб, тўп тўсиндан қайтгани ва Таффарелнинг 2-3 бор Баджонинг кескин уринишларини бартараф этгани эсда қоларли лаҳзалардан бўлган. Пенальтилар сериясида эса омад Бразилияга кулиб боқади. Барези, Массаро ва Роберто Баджо Италиядан хатога йўл қўйди. Ромарио, Бранка ва Сантоснинг аниқ зарбаларига Паррейра жамоасини 4 карра жаҳон чемпионларига айлантиради. Шу тариқа Бразилия 24 йиллик танаффусдан кейин яна футбол тахтига қайтади.





БРАЗИЛИЯ – ИТАЛИЯ – 0:0 (пенальтилардан 3:2)
Бош ҳакам:
Шандор Пуль (Венгрия).
Калифорния. “Роуз Боул” стадиони. 94194 томошабин.
Бразилия: Клаудио Таффарел, Жоржиньо (Кафу, 21), Алдаир, Марсио Сантос, Бранко, Мауро Силва, Дунга, Мазиньо, Зиньо (Виола, 106), Ромарио, Бебето.
Бош мураббий: Карлос Алберто Паррейра.
Италия: Жанлука Пальюка, Роберто Мусси (Луижи Аполлони, 35), Франко Барези, Паоло Мальдини, Антонио Бенарриво, Никола Берти, Дино Баджо (Альбериго Эвани, 95), Деметрио Альбертини, Роберто Донадони, Роберто Баджо, Даниеле Массаро.
Бош мураббий: Арриго Сакки.

Тўпурарлар: Олег Саленко (Россия), Христо Стоичков (Болгария) – 6 гол


Беҳзод Назаров
тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика