Latest news

20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  3 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  1

ЖЧ-2014дан эсда қоларли хотиралар ва вазиятлар News

ЖЧ-2014дан эсда қоларли хотиралар ва вазиятлар

ЖЧ якунланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Ушбу Мундиал давомида бир қанча эсда қоларли вазиятлар юз берди.

Суареснинг "қилиғи", Клозенинг ва албатта Равшан Эрматовнинг янги рекорди. Биз бугун бўлиб ўтадиган финал ўйини олдидан ушбу Жаҳон чемпионатининг энг эсда қоларли вазиятларини санаб ўтишга ҳаракат қилдик. Демак, бошладик.

Робин ван Персининг Испания терма жамоаси дарвозасига киритган суперголи


Давид Вильянинг Австралия терма жамоасига киритган чиройли гол терма жамоасидаги сўнгги голи бўлди


Луис Суарес Италиялик футболчини тишлаб олди ва 4 ойга футболдан четлаштирилди. Бу ҳолат катта шов-шувларга сабаб бўлди


Колумбия терма жамоаси дарвозабони Фарид Мондрагон 43 ёшида майдонга тушиб, ЖЧда иштирок этган энг ёши катта футболчига айланди


Коста-Рика терма жамоаси сенсацион тарзда "ўлим гуруҳи"дан чиқиб, чорак финалгача етиб борди 


Колумбия терма жамоаси футболчиси Хамес Родригес чемпионат кашфиётига айланди


Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар жароҳат олиб турнирни эрта тарк этишга мажбур бўлди


Равшан Эрматов мусобақа давомида 4 та ўйинда ҳакамлик қилиб, ЖЧлардаги ўйинлари сонини 9 тага етказиб олди ва рекорд ўрнатди


Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе ЖЧлардаги голлари сонини 16 тага етказди ва Мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди


Германияликлар кимсан мезбон Бразилия терма жамоасини ярим финалда 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар


Бразилия терма жамоасининг содиқ мухлисларидан бири Кловис Фернандеснинг шармандали мағлубиятдан сўнг олинган ушбу сурати ҳам турнирнинг эсда қоларли ҳолатларидан бири бўлди. Унинг кўзлари 1:7 дан дарак бериб турибди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика