Latest news

01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинлари бир саҳифада  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1

ЖЧ-2014. Хорватия - Мексика. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Хорватия - Мексика. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугундан бошлаб ҳал қилувчи 3-тур баҳслари старт олади.
Хорватия бугун кейинги босқич масаласини ҳал қилиш мақсадида Мексика билан беллашиб кўради. Плей-оффга чиқишга ҳар иккала жамоа ҳам ҳақли, бироқ ким чиқишини бугунги ўйин якунида билиб оламиз. Хорватлар ўтган тур Камерунга қарши жуда яхши ўйин кўрсатишди. Ҳисобнинг 4:0 бўлгани ҳам Хорватиянинг қандай кучга эга эканлигини айтиб турибди.



Биз учун муҳими шундаки, мазкур жамоалар ўртасидаги баҳсни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Нико Ковач шогирдлари Мексикага ҳам қандайдир совға тайёрлаб қўйишганми? Катта эҳтимол билан Мексикага қарши Камерун билан ўйиндаги таркиб ҳаракат қилади. Ҳар ҳолда хорватлар устози ғолибларни алмаштирмаса керак. Фақат Ковачич ўрнига Саммир тушиши мумкин.

Ўтган турда Бразилия билан дуранг ўйнаб ўзига хос шов-шувни юзага келтирган Мексика ҳам аноийлардан эмас. Бу жамоа устози кетма-кет икки ўйиндан бери бир хил таркибни туширмоқда. Мураббий бу гал ҳам шунга содиқ қолса керак.



ЖЧ-2014. “А” гуруҳи. 3-тур
ХОРВАТИЯ – МЕКСИКА
Ресифи. “Пернамбуку” стадиони
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Тахминий таркиблар

Хорватия: Плетикоса — Срна, Чорлука, Ловрен, Праньич — Модрич, Ракитич — Перишич, Саммир, Олич — Манжукич

Мексика: Очоа — Агилар, Родригес, Маркес, Морено, Лаюн — Васкес, Эррера, Гуардадо — Дос Сантос, Перальта

Жароҳат олганлар: йўқ
Дисквалификация: йўқ



Нико Ковач (Хорватия термаси бош мураббийи):
“Мексика билан кечадиган ўйин финалга тенг баҳс бўлади. Мексика - кучли жамоа, лекин ўз навбатида биз ҳам кучсиз эмасмиз. Мексиканинг ҳужуми ажойиб, аммо уларнинг ҳимоясида муаммолар бор. Биз эса мана шундан фойдаланишга уриниб кўрамиз”.

Мигель Эррера (Мексика термаси бош мураббийи):
“Агар ғалабани кўзлаб ҳаракат қилмасак, биз учун ҳаммаси ёмон тугаши мумкин. Бошини яхши бошладикми, охиригача шундай кетишини хоҳлаймиз. Ўз ўйинимизни ўзгартириш ниятида эмасмиз”.

Қизиқарли фактлар
-   Мексика кетма-кет бешта жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиб келмоқда
-   Европа вакиллари билан 30та учрашув ўтказган Мексика шундан еттитасида ғалаба қозонган
-   Хорватия термаси ЖЧ ўйинларида бунгача гуруҳнинг охирги учрашувида ҳеч қачон зафар қучмаган

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика