Latest news

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  0 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

ЖЧ-2014 саралаши: Эрон сафарда Қатарни мағлуб этди News

ЖЧ-2014 саралаши: Эрон сафарда Қатарни мағлуб этди

ЖЧ-2014 саралаши 8-тури доирасида Эрон миллий терма жамоаси сафарда Қатар терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ва гуруҳдаги очколари сонини 10тага етказди.
Дохадаги «Жасим Бин Хамад» стадионида кечган учрашув Эрон терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг иккинчи бўлими 66ғдақиқасида қатарлик ҳимоячиларнинг хатосидан Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ризо Ғуччанажод унумли фойдаланди. Эронликлар ҳужумчиси қатарликлар посбони Қосим Бурхонни яккама-якка вазиятда доғда қолдириб ўйинда ҳисобни очди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Карлуш Кейруш шогирдлари ўйин тизгинини қўлларида ушлаб туришди ва мезбонларга имконият қолдиришмади. Шу тариқа, Эрон сафарда муҳим ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 10тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси гуруҳдаги кейинги учрашувини 11 июнь куни ўз майдонида Ливан терма жамоасини қабул қилади. Ҳудди шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши тўп суради.

ЖЧ-2014 саралаш. 4-саралаш босқичи 8-тур.
04.06.2013. «А» гуруҳи

ҚАТАР - ЭРОН - 0:1 (0:0)
ГОЛ:
Ризо Гоччанажод 66
Қатар: Қосим Бурҳон, Билол Муҳаммад, Иброҳим Ал Ғаним, Иброҳим Мажид, Мусаб Маҳмуд, Абдулкарим Ҳассан (Мажид Муҳаммад, 67), Талал Ал Блуши, Весам Ризиқ, Халфан Иброхим, Юсуф Аҳмад (Абдулқодир Илёс, 81), Ҳассан Холид (Ҳамид Исмоил, 68).
Эрон: Раҳмон Аҳмади, Пежман Монтазари, Амир Ҳуссайин Содиғи, Хусро Хайдари (Ғуломризо Ризои, 90+3), Жавод Некунам, Масуд Шожаи, Жалол Ҳуссайни, Ҳошим Бекзода, Мужатбо Жаббори (Муҳаммад Ризо Халатбари, 84), Ризо Гуччанажод (Омид Иброҳими, 88).
Огоҳлантиришлар: Билол Муҳаммад 60, Қосим Бурҳон 81 - Ризо Гоччанажад 73.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика