Latest news

17:23Водий жамоаларида кўп йиллар ўйнаган Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  0 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  1 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  4 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  11 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Бельгия – Жазоир News

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Бельгия – Жазоир

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун “H” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Белу-Оризонти шаҳрида жойлашган “Минейран” стадионида Бельгия – Жазоир баҳси бўлиб ўтади.

Бугун кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган Бельгия терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Одатда ҳар бир мусобақа олдидан фаворитлар айтилади, шунингдек сюрприз кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар номи тилга олинади. Мутахассислар Бельгияни мана шундай жамоа сифатида тилга олишмоқда. Чили, Швейцария, Нигериядан ташқари Бельгиянинг ўйинларини ҳам интиқлик билан кутаётганлар талайгина топилади. Баъзиларнинг фикрича, Бельгия бир ҳаракат қилса ярим финалгача бориши мумкин экан.



Жазоир билан бўладиган учрашув арафасида Бельгия термаси устозини бир қатор муаммолар қийнамоқда. Бу муаммо одатдагидек ўйинчиларнинг жароҳат олиши билан боғлиқ. Аввалига Бентеке жароҳат олганди, кейин Лукаку билан ёш ҳужумчи Ориги ҳам жароҳат олди. Аммо Лукаку сафга қайтди ва бу энг яхши хабарлардан бири бўлиб турибди. Бошқа чизиқлар бўйича Марк Вильмотсда катта танлов имконияти мавжуд ва уларнинг асосий таркибини айтиб бериш мушкул кечади.

Масалан, ҳимояда Компани ва Альдервейрельд аниқ тўп суради, аммо Вертоген, Вермален, ван Бюйтендан қайси бирининг асосий таркибда майдонга тушишини айтиш қийин. Майдон марказида Дефур, Витьсель, Дембеле, Феллайни каби номзодлар бор ва улар орасидан энг кучлиси ким деган саволга жавоб бериш осон эмас. Қанотларнинг бирида жамоа юлдузи Эден Азарнинг тўп тепишини тахмин қилиш қийин эмас. Шунда нариги қанотда ё Мертенсон ёки Миральяс ҳаракат қилади.



Жазоир эса кўпчилик учун сирли жумбоқ бўлиб кўриняпти. Жамоа бош мураббий Вохид Халилходжич номи кўпчиликка таниш. Лекин футболчилар борасида бундай дея олмаймиз. Жазоиир термасининг етакчиларидан бири Йебда жароҳати туфайли узоқ вақт ўйнай олмади. Шунга қарамай, жамоа усиз ҳам яхши ўйин кўрсата олди. Мутахассислар Жазоир термасининг айниқса ярим ҳимоясини кучли деб эътироф этишмоқда. Шу пайтгача Меджани – Ласен - Таидер учлиги зўр ўйин кўрсатиб келаётганди, аммо кейинчалик ёш футболчилардан бири Бенталеб пайдо бўлди ва унинг ҳам асосий таркибда майдонга тушиш имконияти катта. Бундан ташқари, терма жамоада тўп тепишни бошлаганига ҳали кўп бўлмаган марказий ҳимоячи Кадамурони ҳам алоҳида тилга олиб ўтсак арзийди.

Ромелу Лукаку Бельгиянинг энг керакли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Тўғри, жамоада Азар, Куртуа, Компани каби юлдузлар бор, аммо Лукакунинг ўйнаб кетиши жуда муҳим аҳамият касб этади. Лукаку энди 21га кирди, лекин ҳеч ким уни ёш демаяпти. Чунки у беш йилдан бери катта футболда жавлон уриб келмоқда. У Англия чемпионатининг охирги икки мавсумида 32та гол кирита олди ва буни яхши кўрсаткич деса бўлади.



ЖЧ-2014. “H” гуруҳи. 1-тур
21:00. БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР
Бош ҳакам: Марко Родригес (Мексика)

Тахминий таркиблар

Бельгия: Куртуа — Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген — Дефур, Витсель, Дембеле — Азар, Мертенс — Лукаку

Жазоир: Мболи — Мустафо, Бугерра, Кадамуро, Ғулом — Меджани, Бенталеб, Таидер — Фегули, Слимани, Судани

Қизиқарли фактлар
Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатида охирги тўққизта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган.
Жазоир термаси эса жаҳон чемпионатидаги охирги беш ўйинидан бери гол ура олмаяпти.
Жазоир заявкасидан ўрин олган 17 нафар футболчи Франция ҳудудида туғилган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика