Latest news

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  9 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Эквадор News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Эквадор

Жаҳон чемпионати "Е" гуруҳи вакиллари билан таништириб ўтамиз. Эквадор терма жамоасидан бошлаймиз.
Эквадор жамоаси кўп йиллардан буён Жануюий Американинг энг омадсиз жамоаси сифатида тил олиниб келинарди. Сўнгги пайтларда жамоа анча ўсишга эришди.

Эквадор ўзининг мундиалдаги илк иштирокини Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўтказган.



Кейинги Германияда ўтказилган мундиалда ҳам Эквадор қатнашишга эришади. 2006 йилги чемпионатда улар кучли 16 жамоа сафидан ўрин олишади. Эквадор ўшанда нимчорак финалда Англияга имкониятни бой берганди. Германия ўтказилган Жаҳон чемпионатида улар ўз тарихларидаги энг яхши натижани қайд этишган.

Эквадор 2013 йилда ФИФА рейтингида 10 ўринга кўтарилишган. Бу Эквадор  тарихидаги энг юқори кўрсаткич.
Эквадор 2000 йилдан кейин янги поғонага кўтарила олди. Жамоа халқаро мусобоқаларда ўз иштирокини таъминлай бошлади.  бу терма жамоанинг Америка кубогидаги энг яхши натижаси бу тўртинчи ўрин ҳисобланади.



Эквадор ҳозиргача иккита мундиалга қатнашган. Бразилиядаги чемпионат улар учун учинчиси ҳисобланади.

Эквадор футболида энг ёрқин юлдузлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу борада шундай номларга кўзимиз тушади: Алекс Агинага, Кристиан Бенитез, Улисес де ла Крус, Агустин Дельгадо, Иван Кавьедес, Флипе Кайседо, Эдисон Мендес, Кристиан Нобоа, Альберто Спенсер, Карлос Тенорио, Иван Уртадо, Эдуардо Уртадо, Антонио Валенсия каби футболчиларнинг Эквадор байроғини танитишда ўз ҳиссалари бор.




Эквадорнинг мундиалдаги ўйинлари:

Жанубий Корея - Япония - 2002


1. Италия - Эквадор 2:0
2. Эквадор - Мексика 1:2
3. Эквадор - Хорватия 1:0

Германия - 2006   

1. Польша - Эквадор 0:2
2. Эквадор - Коста-Рика 3:0
3. Эквадор - Германия 0:3
4. Англия - Эквадор 1:0 (1/8 финал)  



Айни пайтда Эквадор жамоасини колумбиялик мутахассис Рейнальдо Руэда бошқариб бормоқда. Рейнальдо 2004-2006 йилгача Колумбия терма жамоасида ишлаган. Кейинчалик Гондурасни ЖАРда бўлиб ўтган билан Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ушбу мураббийда мундиалда иштирок этиш тажрибаси бор. Эквадорнинг ҳозирги таркибига назар ташлайдиган бўлсак, жамоада сафида ярқ этиб ажралиб турадиган юлдуз футболчилар кўп эмас. "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Антонио Валенсия Эквадор терма жамоаси сардори саналади. Айнан Валенсия Эквадор етакчиси ҳисобланади.

Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда жамоа "Е" гуруҳида Франция, Швейцария, ва Гондурас терма жамоалари билан баҳс олиб боришади. Эквадор учун нисбатан анча яхши гуруҳ. Кейинги босқичга чиқишни кўзлайдиган жамоа учун бу гуруҳи ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги мумкин. Франция терма жамоаси "Е" гуруҳи фаворити саналса, қолган жамоалар иккинчи йўлланма учун курашишади. Эквадорнинг гуруҳдаги энг асосий рақиби бу Швейцария бўлади. Гондурас терма жамоаси эса гуруҳ аутсайдери ҳисобланади.



Эквадор терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1938

Минтақаси: КОНМЕБОЛ  

Бош мураббий: Рейнальдо Руэда (Колумбия)

Жамоа сардори: Антонио Валенсия

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Иван Уртадо (167 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Агустин Дельгадо (31)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 23

Илк ўйин: Боливия - Эквадор 1:1 (1938)

Энг йирик ғалабаси: Эквадор - Перу (1975)

Энг йирик мағлубият: Аргентина - Эквадор 12:0 (1942)



Дарвозабонлар: Максимо Бангера («Барселона», Эквадор), Адриан Боне («Эль Насьональ»), Александр Домингес («Лига де Кито»).

Ҳимоячилар
: Габриэль Асильер, Оскар Баги, Жорже Гуагуа (барчаси — «Эмелек»), Вальтер Айови («Пачука»), Фриксон Эрасо («Фламенго»), Хуан-Карлос Паредес («Барселона», Эквадор).

Ярим ҳимоячилар
: Сегундо Кастильо («Ал-Ҳилол»), Карлос Груэсо («Штутгарт»), Ренато Ибарра («Витесс»), Фидель Мартинес («Тухуана», Мексика), Кристиан Нобоа («Динамо», Россия), Луис Саритама («Барселона», Эквадор), Антонио Валенсия («Манчестер Юнайтед»), Эдисон Мендес («Санта-Фе»), Майкл Арройо («Барселона», Эквадор).

Ҳужумчилар: Жейми Айови («Тихуана»), Фелипе Кайседо («Ал-Жазира»), Жефферсон Монтеро («Морелия»), Эннер Валенсия («Пачука»), Жоао Рохас («Крус Асуль», Мексика).


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика