Latest news

21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  0 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  2 21:06Париж-2024. Марокаш - Испания  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  2 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  8 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  2

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Австралия News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Австралия

Жаҳон чемпионати иштирокчилари билан таништиришда давом этамиз.

Демак бу сафар "B" гуруҳи вакилларига навбат етиб келди.
Ушбу гуруҳдан Осиё вакили Австралия терма жамоаси ўрин олган. 



Бу терма жамоага 1922 йилда асос солинган.
Аввалига Австралия Янги Зеландияда йиғин олиб боради ва бир неча йиллар мобайнида айнан шу терма жамоа билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишган. "Кенгурулар" юрти вакилларининг мундиалдаги илк иштироки 1974 йилга келиб амалга ошган. Кейинги футбол байрамида иштирок этишни эса жамоа мухлислари 30 йилдан кўпроқ кутишга мажбур бўлишган. Бунинг асосий сабаби Австралия Океания минтақасида ўйнашган ва ушбу минтақадан ҳеч бир жамоага тўғридан-тўғри мундиал чиптасига эга чиқиш имконияти бўлмаган. Океания ғолиби плей-оффда Осиё, Жанубий Америка жамоалари билан тўқнаш келишган. Бундан безиган Австралия терма жамоаси Осиё минтақига кўчиб ўтишади.
Ҳозиргача Австралия терма жамоаси уч маротаба мундиалда иштирок этган. Бразилияда бўлиб ўтадиган чемпионат улар учун тўртинчиси бўлади.


Жамоани Анге Постекоглу бошқариб бормоқда.
Австралия таркибида ҳалигача Тим Кэхилл ўйнамоқда. Жамоанинг энг тажрибали футболчиси бу сўзсиз Кэхилл ҳисобланади. Терма жамоанинг ўзаги легионерлардан ташкил топган. Жамоада ҳозирда авлодлар алмашуви давом этмоқда. Аввалги етакчилар Марк Шварцер ва Гарри Кьюэлл каби футболчилар терма жамоадаги фаолиятларига якун ясашган. Австралия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги энг юқори натижаси бу 1/16 босқичи ҳисобланади.  Бу сафарги асосий вазифа ҳам чемпионатда муносиб иштирок этишни таъминлаш. Албатта ҳар бир терма жамоа ҳар доим ўз олдига имкон қадар юқори мақсадларни қўйиши табиий. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, Австралия терма жамоасининг гуруҳидаги рақиблари улардан бир бош устунлик қилишади. "Кенгурулар" гуруҳ босқичида очко олишни уддалай олишса ҳам бу ёмон натижа бўлмаса керак. Ҳар холда уларнинг квартетида Голландия ва Испания каби гегемон жамоалар бор.

 
Австралия терма жамоасининг мундиалдаги кашфиёти бўлиши кутилаётган футболчиси бу Томми Оур. Голландия чемпионати вакили "Утрехт" клуби ярим ҳимоячиси Оур мундиалда Австралия таркибида кўзга кўриниши башорат қилимоқда. 

"Кенгурулар" мухлислари бу йилги мундиалда жамоаларидан ёрқин ўйинлар кутишмоқда


Бу терма жамоа футболчилари кўп бора ўзларидан бой тажрибага эга жамоалар билан дуч келишган ва Испания, Голландия каби жамоаларга қарши ўйинда улар ўзларини йўқотиб қўйишмайди. Улар бу катта мактабни ўтаб бўлишган. Агарда бош мураббий жамоани жипслаштира олса, улардан мўъжиза кутиш ҳам мумкин. Бу албатта футбол. Катта турнирларда ҳам кичик мўъжизалар руй бериб туради. Австралия терма жамоаси эса ушбу кичик мўъжизаларни амалга ошириш мақсадида Бразилияга ташриф буюради.




Австралия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1922

Минтақаси: Осиё

Бош мураббийи: Анге Постекоглу

Энг кўп ўйнаган футболчи: Марк Шварцер (109 ўйин)

Энг яхши тўпурари: Тим Кэхилл (31 гол)

Жамоа сардори: Миле Единак

Илк ўйини: Янги Зеландия - Австралия 3:1 (1922 йил)

Энг йирик ғалабаси: Австралия - Америка Самоаси 31:0 (2001 йил)

Энг йирик мағлубияти:  Австралия - ЖАР 0:8 (1955 йил)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 40 ўрин
   
Эришган ютуқлари:
Миллатлар кубоги соҳиби: 4 карра (1980, 1996, 2000, 2004)

Жамоа етакчиси - Тим  Кэхилл



Австралия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Мэттью Райан ("Брюгге", Бельгия), Митчелл Лангерак ("Боруссия" Дортмунд, Германия), Евгенн Галекович ("Аделаида", Австралия);

Ҳимоячилар: Иван Франжич ("Брисбен", Австралия), Мэттью Спиранович ("Вестерн Сидней", Австралия), Кёртис Гуд ("Ньюкасл", Англия), Бэйли Райт ("Престон", Англия), Жейсон Дэвидсон ("Хераклес", Нидерланды), Люк Уилкшир ("Динамо", Россия), Алекс Уилкинсон ("Чонбук", Жанубий Корея), Райан Макгован ("Шандон", Хитой);

Ярим ҳимоячилар
: Оливер Бозанич ("Люцерн", Швейцария), Миле Единак ("Кристал Пэлас", Англия), Марк Миллиган ("Мельбурн", Австралия), Жеймс Холленд ("Аустрия" Вена, Австрия), Массимо Луонго ("Суиндон", Англия), Адам Сарота ("Утрехт", Голландия), Мэтт Маккей ("Брисбен", Австралия), Марк Брешиано ("Ал-Ғарафа", Қатар), Жошуа Бриллант ("Ньюкасл", Австралия), Тим Кэхилл ("Нью-Йорк", АҚШ), Томас Рогич ("Мельбурн", Австралия), Дарио Видосич ("Сьон", Швейцария);

Ҳужумчилар: Жошуа Кеннеди ("Нагоя", Япония), Томас Оар ("Утрехт", Голландия), Жеймс Тройси ("Мельбурн", Австралия), Бен Хэллоран ("Фортуна", Германия), Адам Таггарт ("Ньюкасл", Австралия), Мэттью Леки ("Франкфурт", Германия).

Якуний рўйхатга 23 нафар футболчи киритилади.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика