Latest news

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  4 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

ЖЧ-2014. Италия – Уругвай. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Италия – Уругвай. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳида бугунги охирги тур баҳслари ўтказилади.
Италия Уругвай билан беллашса, Коста-Рика Англияни синовдан ўтказади. Мазкур гуруҳда ҳеч ким кутмаган Коста-Рика 6 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда кетяпти. Италия ва Уругвай ҳисобида эса уч очкодан бор. Охирги ўринда бораётган Англия эса ҳали очко йиғмади.

Ушбу гуруҳдан Коста-Рика чиқиб бўлди. Иккинчи жамоа ким бўлиши эса бугун маълум бўлади. Ўзаро ўйиндан кейин ё Италия ё Уругвай мусобақа билан хайрлашади.



Аслини олганда, ҳар иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқишга ҳақли, бироқ бу - футбол ва кимдир ЖЧни тарк этади. Ахир ким ўйлабди дейсиз, Коста-Риканинг дастлабки икки турда 6 очко жамғаришини. Аввалги икки учрашувда Чезаре Пранделли шогирдлари икки хил ўйин кўрсатишди, Англия билан баҳсда улар ғалаба қозонган бўлса, Коста-Рика билан кечган ўйинда итальянлар ҳеч нарса қила олишмади.

Италиялик журналистларнинг ёзишича, терма жамоа устози бугунги ўйинда бир қатор янги футболчиларни майдонга туширмоқчи. Мураббийни ўйлантираётган энг асосий масала эса қандай қилиб Сураес - Кавани жуфтлигини тўхтатиб қолиш бўляпти. Итальянлар ҳимоясида “Ювентус” учлигининг тўп тепиши кутилмоқда: Барцальи – Бонуччи - Кьеллини. Майдон марказида ҳам шундай учлик ҳаракат қилади: Пирло – Верратти - Маркизио. Шунингдек, ҳужумда кимдир Балотеллига ёрдам бериши керак бўлади. Ўтган ўйинда Кассано, Черчи ва Инсинье ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олишмади. Шу сабаб бугун Иммобиле асосий таркибда тушса керак.

Уругвай термаси устози Оскар Табарес ҳеч қандай катта ўзгаришни амалга оширмаса керак. Чунки унинг жамоаси аввалги баҳсда яхши ҳаракат қилди. Макси Перейра дисквалификация сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Форлан билан Диего Лугано ҳам таркибдан четда қолишади. Лекин Луганони мураббий тушириши ҳам мумкин, чунки у жамоа сардори ҳисобланади.



Аввалги икки баҳс Суарессиз жамоа билан Суарес ўйнайдиган Уругвай орасидаги фарқни кўрсатиб берди. Луис Суарес ҳозир ҳам ўзининг оптимал формасида эмас, бироқ шунга қарамай у яхши ўйин кўрсатмоқда. Бемалол айтиш мумкин, бугун ҳам Суарес илк дақиқалардан майдонга тушади ва жамоа ўйини унинг атрофида қурилади.

ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур
ИТАЛИЯ – УРУГВАЙ
Натал. “Дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам: Марко Родригес (Мексика)

Тахминий таркиблар

Италия: Буффон — Барцальи, Бонуччи, Кьеллини — Кандрева, Пирло, Верратти, Маркизио, Дармиан — Иммобиле, Балотелли

Уругвай: Муслера — Касерес, Хименес, Годин, А.Перейра — Гонсалес, Риос, Родригес — Лодейро — Суарес, Кавани

Жароҳат олганлар: Де Росси — Лугано (сўроқ остида)
Дисквалификация: Макси Перейра (Уругвай)



Чезаре Пранделли (Италия термаси бош мураббийи):
“Рақиб яхши ўйин кўрсатмоқда, уларнинг Англияга қарши баҳсини кўриб чиқдик. Лекин биз ҳам бу ерга футбол ўйнаш учун келганмиз ва Уругвайга муносиб қаршилик кўрсатиш қўлимиздан келади”.

Оскар Табарес (Уругвай термаси бош мураббийи):
“Ҳозирча иккита ўйиннинг биттасида ғалаба қозондик, энди бор умид учинчи баҳсдан. Менимча, биз Италияни мағлуб эта оламиз. Шогирдларим ўйинга тайёр”.

Қизиқарли фактлар
-   Жаҳон чемпионатларида Италия Жанубий Америка жамоаларидан фақат уч марта мағлуб бўлган. Охирги мағлубият ЖЧ-78да учинчи ўрин учун кечган баҳсда Бразилия билан кечган беллашувда рўй берганди.
-   Уругвай ушбу жаҳон чемпионатида рақиблар дарвозаси томон жами беш марта зарба бериб учта гол урди.
-   Жаҳон чемпионатида шу кунгача еттита ўйин ўтказган Луис Суарес ҳисобида ҳозирча бешта гол бор

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика