Latest news

13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  2 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  8 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16

ЖЧ-2014. Голландия – Аргентина. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Голландия – Аргентина. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун тунда ярим финалнинг иккинчи ўйини ўтказилади.
Сан-Паулу шаҳрида жойлашган “Коринтианс” стадионида Голландия ва Аргентина ўзаро баҳс олиб боради ва ўйин якунида иккинчи финалчи номи аниқ бўлади. Бразилия - Германия баҳсида немислар йирик 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олишди. Энди бир савол қоляпти: мусобақанинг охирги ўйинида иккита Европа жамоаси ўйнайдими ёки Жанубий Америка вакили бўладими? Мана шу саволга жавоб топиш учун кўпчилик ўйинни катта қизиқиш билан кузатса ажаб эмас.

Голландия ҳақида мусобақа давомида бир қатор илиқ фикрлар билдирилди. Жамоанинг ҳужум чизиғи ниҳоятда кучли, ярим ҳимоя ва ҳимояда юлдуз ўйинчилар ҳаракат қилаётгани йўқ. Шунга қарамай, голландлар ўзига хос футбол спектакли намойиш этган ҳолда ярим финалга қадар етиб келишди. Голландия гуруҳ ўйинларини ажойиб тарзда ўтказди. Роббен билан ван Перси порлади. Лекин бундан ҳам муҳими, Голландия ўзининг тезкор қарши ҳужумлари билан ёдда қолди.



Лекин плей-офф баҳсларида Голландия бироз муаммога дуч келди. Улар Мексикани охирги дақиқаларда аранг мағлуб этишди, Коста-Рика билан кечган ўйин эса пенальтилар сериясига қадар борди ва захира дарвозабони Тим Крулнинг топқирлиги эвазига Голландия ярим финалга чиқди. Энди эса финалгача бир қадам қолди: бунинг учун Аргентина тўсиғидан ўтиш талаб этилади. Рақибидан фарқли ўлароқ Аргентина ўз ўйини билан ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. Бироқ улар аввалги бешта учрашувда ғалаба қозонишди.

Умуман олганда, Аргентина кўрсатадиган футбол асосан Мессининг ҳаракатларига боғлиқ. Агар Мессининг кайфияти жойда бўлса, бу жамоани тўхтатиш қийин бўлади. Негаки айнан Мессининг хизматлари эвазига Аргентина терма жамоаси сўнгги 24 йил ичида биринчи бор ярим финалга етиб келди. Бугунги баҳсни жароҳати сабаб Анхел Ди Мария ўтказиб юборади. Бу катта йўқотиш, албатта. Унинг ўрнида Энцо Перес ўйнайдиган бўлди. Шунингдек, Серхио Агуэронинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда, унинг ўрнига Лавесси ёки Паласио ўйнаса керак.



ЖЧ-2014. Ярим финал
ГОЛЛАНДИЯ – АРГЕНТИНА
Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар

Голландия: Силессен — де Врей, Влаар, Мартинс Инди — Куйт, де Гузман, Вейналдум, Блинд — Снайдер — ван Перси, Роббен

Аргентина: Ромеро — Сабалета, Гарай, Демикелис, Рохо — Перес, Маскерано, Гаго — Месси — Агуэро, Игуаин

Жароҳат олганлар: Ди Мария (Аргентина)
Сўроқ остида: де Йонг, ван Перси, Янмаат (Голландия)



Луи ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Биз Аргентинадек кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Машғулот пайтида бир қатор усулларни текшириб чиқдик ва ўйлаймизки, ярим финал баҳсида шу усуллар ёрдам беради. Биз ярим финалга тайёрмиз”.

Алехандро Сабелла (Аргентина термаси бош мураббийи):
“Орадан 24 йил ўтиб ярим финалга чиқдик. Бу ҳам яхши кўрсаткич, лекин шунинг ўзи билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Кўрамиз, буёғи нима бўларкин”.

Ўзаро ўйинлар: 8та учрашув +4=3-1 13:6
ЖЧдаги ўйинлар: +2=1-1 7:3
Охирги баҳс: 21.06.2006. Голландия — Аргентина - 0:0

Қизиқарли фактлар
-   Аргентина 1990 йилдан бери илк бор ярим финалга чиқди.
-   Бу Аргентина учун тўртинчи ярим финал ҳисобланади ва олдинги учта ярим финалдан кейин жамоа финалга йўл олган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика