Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЖЧ-2014. Германия дуранг ўйнади ёхуд Клозе Роналдога етиб олди News

ЖЧ-2014. Германия дуранг ўйнади ёхуд Клозе Роналдога етиб олди

Йоахим Лёв бошчилигидаги Германия терма жамоаси иккинчи турда Ганага қарши майдонга тушди.
Бугунги баҳсда кўпчилик Германия осонлик билан африка вакилини таслим қилишини тахмин қилганди. Бироқ амалда бундай бўлиб чиққани йўқ.

Баҳснинг биринчи бўлимида иккала томон ҳам деярли тенг ўйин кўрсатишди. Натижада ҳужумлар самарали якунлангани йўқ.



Иккинчи бўлим бошида Гётце жарима майдони ичида тўпни бош аралаш тизза билан дарвозага йўллади - 1:0.

Орадан уч дақиқа ўтгач Андре Айю рақиб ҳимоячиларидан баландроқ сакраб боши билан Нойерни доғда қолдирди - 1:1. Гана бу билан тўхтаб қолгани йўқ. Бироз вақт ўтгач Асамоа Гьян тезкор уюштирилган қарши ҳужумдан сўнг жамоасини олдинга олиб чиқди - 1:2!



Германия бош мураббийи Йоахим Лёв катта саҳнага чиқди ва бирданига Швайнштайгер ва Клозени майдонга тушурди. Бу эса кейинги дақиқада ўз мевасини берди. Мертесакернинг узатган тўпини Клозе дарвзага тўғрилаб қўйди - 2:2. Шундай қилиб Миро афсонавий Роналдога ЖЧ финал босқичларида урилган голлар борасида етиб олди. Иккала футболчи ҳисобида энди 15тадан гол мавжуд.

Чиройли, тезкор ҳужумлар остида кечган баҳсга дурангдан бошқа натижа мос келмасди.



ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур
ГЕРМАНИЯ – ГАНА  2:2
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам
: Сандро Риччи (Бразилия)
Голлар: Гётце 52, Клозе 72 - А.Айю 55, Асамоа Гьян 63

Германия
: 1.Нойер, 20.Боатенг (21.Мустафи, 46), 17.Мертесакер, 5.Хуммельс, 4.Хеведес, 16.Лам, 18.Кроос, 6.Хедира (7.Швайнштайгер, 70), 8.Озил, 19.Гётце (11.Клозе, 70), 13.Мюллер.

Гана: 16.Дауда, 3.Гьян, 7.Атсу (22.Вакасо, 74), 9.Кевин Принц Боатенг (Жордан Айю, 52), 10.Андре Айю, 11.Мунтари, 17.Рабиу (8.Баду, 78), 19.Менса, 20.Асамоа, 21.Бойе, 23.Аффул.
Огоҳлантириш:
Мунтари 90

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Германия21106 - 244
2АҚШ11002 - 113
3Гана20113 - 4-11
4Португалия10010 - 4-40



Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика