ЖЧ-2014. Франция – Германия. ПРЕВЬЮ
04 jul 2014 13:51
News
ЖЧ-2014. Франция – Германия. ПРЕВЬЮ
Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугундан чорак финал баҳслари старт олади.
Рио-де-Жанейро шаҳридаги муҳташам “Маракана” стадионида Франция ва Германия ўзаро баҳс олиб боради. Бундан тахминан 30 йил муқаддам Франция ва Германия ўзаро жиддий рақибга айланишган. Кетма-кет икки мундиалда немислар Мишель Платини бошчилигида французларни мағлуб этган, 1982 йилдаги тўқнашув эса энг қизиқарли ўйинлар рўйхатидан жой олганди. Шундан бери анча вақт ўтди ва мухлислар эндиликда навбатдаги тўқнашувни катта интизорлик билан кутишмоқда.
Франциянинг ҳам, Германиянинг ҳам жаҳон чемпиони бўлганига анча вақт бўлди ва ҳар икки жамоа мухлислари шундай ғалабаларни соғиниб қолишган. Жамоаларнинг ўзаро тўқнашувидан сўнг кимдир мусобақани тарк этади. Умуман олганда, ҳар иккаласи ҳам ярим финалга лойиқ, лекин кимдир жаҳон чемпионати билан хайрлашади.
Франция гуруҳ ўйинларини ажойиб тарзда ўтказди, бироқ нимчорак финалда Нигерия билан кечган беллашувда анча қийналди. “Уч ранглилар” охирги дақиқаларда иккита тўп киритиб, ғалаба қайд этди. Ўз навбатида Германия ҳам гуруҳ босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказди, улар аввалги босқичда Жазоирни мусобақадан чиқариб юборишди.
Франция термаси устози Дидье Дешам ўйиндан ўйинга асосий таркибни шакллантириб боришга уринмоқда. Катта эҳтимол билан бугун жароҳатидан қутулган Сахонинг майдонга қайтиши кутиляпти. Шунингдек, Жиру захирада қолиб, ўрнида Гризманн ўйнаши мумкин. У Карим Бензема билан тандем сифатида тўп тепади.
Германия терма жамоаси лагеридан кўнгилни хира қилувчи хабарлар тарқалди. Хусусан, асосий таркиб футболчиларидан етти нафари гриппга чалинди. Улар орасида терма жамоа тўпурари Томос Мюллер ҳам бор. Терма жамоа устози Йоахим Лёв ўйиндан олдинги матбуот анжуманида шу ҳақда тўхталиб, ўйинга кимнинг тайёрлиги ҳақида бир тўхтамга кела олмаётганини гапирди.
Французларга қарши баҳсда Германия бир қатор ўзгаришлар билан майдонга тушса керак. Аввало майдон марказида ўйини ўхшамаётган Филипп Лам яна қанот ҳимоясига ўтади. Ярим ҳимояда Тони Кроосга Хедира - Швайнштайгер жутфлиги ёрдам беради. Бундан ташқари Шюррле ҳам асосий таркибда ўйнайдиган бўлди. У Гётценинг ўрнида ҳаракат қилади. Месут Озилни ҳам охирги пайтларда кўп танқид қилишди, бироқ мураббий унга ҳар доим ишониб келяпти.
ЖЧ-2014. ¼ финал
ФРАНЦИЯ — ГЕРМАНИЯ
Рио-де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам: Нестор Питана (Аргентина)
Тахминий таркиблар
Франция: Льорис — Дебюши, Варан, Сахо, Эвра — Кабай, Погба, Матуиди — Вальбуэна, Бензема, Гризманн
Германия: Нойер — Лам, Мертезакер, Хуммельс, Боатенг — Хедира, Швайнштайгер, Кроос — Озил, Мюллер, Шюррле
Дидье Дешам (Франция термаси бош мураббийи):
“Биз жуда чиройли ўтаётган жаҳон чемпионатига гувоҳ бўляпмиз. Олдинда бизни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди. Нима учундир Германия ҳар сафар чорак финал, ярим финал, финалларга қадар етиб боради. Бу эса уларда тажриба кўплигини англатмоқда”.
Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Бизга бир текис ҳаракат қилиш етишмаяпти. Бир қарасанг яхши ўйнаяпмиз, бир қарасанг ўйинимиз қовушмаяпти. Гана ва Жазоир билан кечган баҳслар биз учун жуда қийин ўтди. Лекин ҳар доим ўзимизга керакли натижага эришиб келяпмиз. Францияга қарши ҳам бор куч билан ўйнаймиз”.
Уго Льорис (Франция термаси дарвозабони):
“Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Тўғри, бугунги ўйин чемпионатдаги охирги учрашувимиз бўлиши мумкин, лекин бу ҳам хавотирга солаётгани йўқ. Биз Германиядан ўта оламиз”.
Мануэль Нойер (Германия термаси дарвозабони):
“Франция жаҳон чемпионатида бир текис ўйин кўрсатаётган жамоа ҳисобланади. Уларга қарши асосий таркибимизда 112 нафар ўйинга юз фоиз тайёр футболчи тушиши керак бўлади”.
Қизиқарли фактлар
- Франция ортда қолган тўрт учрашувда 10та гол урди. Бу эса 2002, 2006 ва 2010 йилги кўрсаткичдан анча яхшироқдир.
- Германия чорак финалга кетма-кет тўққизинчи марта чиқди ва бу борада яққол рекорд ўрнатди.
- Германия ўтган йилнинг июнидан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Х.Холиқов тайёрлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments