Latest news

20:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:1 (матнли трансляция)  17 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  0 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   0 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  3 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  10 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  15 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  20 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7

ЖЧ-2014. “F” гуруҳи ПРЕВЬЮСИ News

ЖЧ-2014. “F” гуруҳи ПРЕВЬЮСИ

Бугун жаҳон чемпионатининг “F” гуруҳида охирги тур баҳслари бўлиб ўтади.
Гуруҳда пешқадамлик қилаётган Аргентина ўзидан кейинги ўринда бораётган Нигерия билан баҳслашса, аввалги турда мусобақа билан хайрлашган Босния ва Герцеговина қитъамиз вакили Эронга қарши майдонга тушади.

Бугунги ўйинда Нигерияни дуранг ҳам қониқтиради. Аргентина эса биринчи ўринни ўзида сақлаб қолиш учун курашади. 1994 йилдан бери ҳар иккала жамоа жаҳон чемпионатларида тўртинчи марта дуч келяпти. Бунгача Нигерия барча учрашувда мағлубиятга учраган. Лекин бу сафар улар дуранг учун астойдил ҳаракат қилишади, йўқса нариги ўйинда Эрон ғалаба қозонгудек бўлса, форслар кейинги босқичга йўл олишади.



ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 3-тур
НИГЕРИЯ – АРГЕНТИНА
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

Тахминий таркиблар

Нигерия: Эньяма — Эмброуз, Йобо, Обоабона, Ошанива — Микель, Онази — Муса, Одемвинги, Бабатунде — Эменике

Аргентина: Ромеро — Сабалета, Ф.Фернандес, Гарай, Басанта — Маскерано, Гаго — Ди Мария, Месси, Лавесси — Агуэро

Стивен Кеши (Нигерия термаси бош мураббийи):
“Шогирдларим ўйинга тайёр, биз кучли рақибга қарши ўзимизнинг энг яхши хусусиятларни кўрсатишимиз керак. Гуруҳдан чиқиш учун бор кучни ишга соламиз”.

Алехандро Сабелла (Аргентина термаси бош мураббийи):
“Биз аввало ўз ўйин услубимизни яхшилашимиз даркор. Ҳужумда кўпроқ ёрқин ҳаракат қилишимиз лозим. Бугунги рақиб ҳужумда жуда яхши ўйнайди, қолаверса қарши ҳужумларда ҳам чакки эмас”.

Қизиқарли фактлар

-   Нигерия мазкур жаҳон чемпионатида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
-   Аргентина гуруҳ баҳсларининг охирги 14тасидан 11тасида ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 27-5
-   Аргентина 1990 йил Камерун билан баҳс олиб борганидан бери Африка жамоаларига ютқазмаяпти



Осиё қитъаси вакили Эрон гуруҳдаги охирги беллашувни Боснияга қарши ўтказади. Босния учун дастлабки икки мағлубиятдан кейин ҳаммаси тугади. Энди улар юрт шаъни учун ҳам Эронни енгишга уриниб кўришади. Эронда эса кейинги босқичга чиқиш учун ҳали имконият бор, шундай экан форслар охиригача кураш олиб боришади. Ўз тарихида биринчи бор мундиалга чиққан Босния сафида яхши футболчилар етарли, Жеко, Ибишевич, Мисимович, Пьянич каби ўйинчилардан ҳар нарса кутиш мумкин.

Катта эҳтимол билан Эрон бугун ҳам ўз омадини қарши ҳужумларда синаб кўради. Негаки Карлуш Кейруш жамоани қабул қилиб олганидан бери эронликлар ана шундай футбол ўйнашга ўрганиб қолишди. Хориж ОАВда ёзилишича, Эрон термаси бугунги баҳсни икки ҳужумчи билан бошлаши мумкин экан. Шундай бўлган тақдирда ҳужумда Гучаннажодга Ансарифард ёки Жаҳонбахш кўмаклашади.



ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 3-тур
БОСНИЯ – ЭРОН
Бош ҳакам: Карлос Карбальо (Испания)

Тахминий таркиблар

Босния: Бегович — Муйда, Шунич, Спахич, Лулич — Бешич, Медуньянин, Пьянич — Мисимович — Ибишевич, Жеко

Эрон: А.Хагиги — Мунтазори, Содиғи, Ҳоссайни, Пулади — Теймурян, Некунам — Ҳайдари, Хайсафи, Дежага — Гучаннажод

Сафет Сушич (Босния термаси бош мураббийи):
“Мусобақа бошланмасидан олдин Эронга қарши беллашув биз учун гуруҳдан чиқиш-чиқмасликни ҳал қилади деб ўйлагандик, лекин ҳаммаси бошқача тус олди. Биз гуруҳдан чиқа олмай кетаётганимиздан хафамиз. Лекин охирги беллашувда ғалаба қозонмасак бўлмайди”.

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи):
“Биз бугун энг қийин учрашувни ўтказамиз. Мақсадимиз битта: Босния устидан зафар қучиб кейинги босқичга йўл олиш”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика