Latest news

23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  65 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  36 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3

ЖЧ-2014. Дастлабки турга рақамлар орқали назар News

ЖЧ-2014. Дастлабки турга рақамлар орқали назар

Бразилиядаги мундиалнинг биринчи тур ўйинлари ортда қолди.
Ушбу турнинг статистик кўрсаткичларни билан таништирамиз. Бўлиб ўтган 16та ўйинда дарвозаларга жами 49та гол урилди. Биринчи турда атига иккита дуранг натижаси қайд этилди.

Ҳар бир ўйинда ўртача 3,06тадан гол урилди. 5та ўйинда дарвозаларга 3тадан кўп тўп киритилди. Бир бор иккала жамоа ҳам гол ура олмади.



Бўлиб ўтган 16та учрашувни томоша қилиш учун стадионларга жами 796113 нафар мухлис келди. Ўртача ҳар бир ўйинга 49757 нафардан томошабин тўғри келади.

Ҳакамлар дарвозаларга жами 6 марта пенальти белгилашди. Уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди. Уч футболчи автогол муаллифига айланишди.



4та ўйинда йирик ҳисоб кузатилди. 6 марта иродали ғалаба қайд этилди. 4та дубл ва битта хет-трик расмийлаштирилди.

16та учрашувда футболчиларга жами 45 марта сариқ карточка кўрсатилди. Ўртача ҳар бир ўйинга 2,81тадан огоҳлантириш тўғри келади.



Бўлиб ўтган ўйинларда 8 хил натижа қайд этилди. Энг кўп кузатилган ҳисоб - 2:1 (6та).

Учта футболчи ҳакамлардан қизил карточка олиб ўйинни охирига қадар етказишмади.



Голландия энг кўп гол урган жамоа - 5та. Гол ура олмаган жамоалар - Португалия, Греция, Нигерия, Камерун, Эрон ва Гондурас.

Энг кўп гол ўтказган жамоа Испания (5та). Германия, Колумбия, Франция, Нигерия, Эрон ва Мексика дарвозасига тўп киритилмади.



Энг кўп зарба берган жамоалар - Гана (21та), Франция ва Кот Д'Ивуар (20тадан). Энг кам зарба берган жамоа - Жазоир (3та).

Энг кўп аниқ зарба берган жамоалар - Швейцария (12та), Голландия, Босния ва Герцеговина (11тадан). Энг кам аниқ зарба берган жамоа - Жазоир (1та).

Энг кўп бурчак тўпини амалга оширган жамоа - Англия (9та). Гондурас терма жамоаси бурчак тўпига эга бўлмади.



Энг кўп қоида бузган жамоалар - Хорватия (21та), Бельгия ва Уругвай (20тадан). Энг кам қойида бузган жамоалар - Испания ва Бразилия (5тадан).

Биринчи турда энг кўп бор ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган жамоа - Италия (7та). Аргентина, Англия, Хорватия, Россия, Жазоир, Нигерия ва Жанубий Корея футболчилари умумун ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишмади.

Биринчи бўлимда 20та, иккинчи бўлимда 28та гол урилди. 6та пенальтининг 5таси биринчи бўлимда белгиланган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика