Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

ЖЧ-2014. Бразилия – Хорватия: Шижоат ва иштиёқ устун келди News

ЖЧ-2014. Бразилия – Хорватия: Шижоат ва иштиёқ устун келди

Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини ҳам ўтказиб олдик.
Бразилия - Хорватия баҳсини кўпчилик кутганди ва учрашув бизнинг вақт билан тунги соат 1:00дан бошлаб эфирга узатилган бўлса-да, жуда кўпчиликнинг ТВ орқали томоша қилганига шубҳамиз йўқ.

Жаҳон чемпионатига бағишлаб ўтказилган байрам тадбири ҳам ҳар ҳолда яхши ташкил қилинибди. Лекин жудаям қизиқ ўтди деб бўлмайди. Кейин эса барчамиз кутган футбол баҳси бошланди. Ҳар икки жамоа аъзолари ўз давлат мадҳияларини жўр бўлиб куйлашди. Айниқса, бразилиялик футболчилар мадҳия куйи ярмида узиб қўйилганига қарамай, бор овоз билан охиригача айтишди. Уларга деярли бутун стадион жўр бўлди десак муболаға бўлмайди.



Кейин эса япониялик ҳакам Юичи Нишимура ҳар икки жамоа сардорларини майдон марказига таклиф қилиб, ўйинни ким бошлашини аниқлаб олди. Хорватлар бошлаб берган баҳс илк дақиқаларданоқ ўйин оддий ўтмаслигини кўрсатди. Бразилия бор куч билан олдинга ташланишга ҳозир эди, бироқ Хорватиянинг метин ҳимояси уларни анча эсанкиратиб қўйди. Бу орада Хорватия ҳисобни очди. Аниқроғи, Марсело кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Лекин майдон эгалари бу билан тушкунликка тушиб қолишмади ва имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтишди. Албатта, ўйинчилар савияси ва маҳорати бобида Бразилия устун кўринди. Улар тўп билан жуда енгил муомала қилишди. Хорватиянинг эса ҳимоядан ҳужумга ўтиши анча қийин кечди. Баъзи вазиятларда ҳатто Лука Модрич ҳам кўринмай қолди. Ёши катта ҳужумчилардан бири Ивица Олич бир-икки бор хавфли вазиятни яратишга уриниб кўрди, бироқ унинг бир ўзи ҳужумда айтарли ҳеч нарса қила олмади.



Аммо шу ўйинда Хорватия термаси посбони Стипе Плетикоса ўз дарвозасини яхши қўриқлади. У бир неча бор дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Айниқса, биринчи таймда Оскар томонидан йўлланган зарба гол бўлишига бир баҳя қолганди. Лекин Плетикоса маҳорат билан тўпни қайтариб юборди. Бразилия учун биринчи таймда гол уриб олиш жуда зарур эди ва 29-дақиқага келиб кетма-кет ҳужумлар ўз самарасини берди.

Бу вазиятда Неймар жарима майдончаси ташқарисидан гўёки кучсиз зарба йўллади. Тўп дарвозанинг чап устунига теккан ҳолда дарвоза тўридан жой олди. Бунгача олиб бўлмас зарбаларни қайтараётган Плетикоса бирмунча кучсиз зарба қаршисида ожиз қолди. Ўзи кўпинча шундай бўлади: моҳир дарвозабонлар кучли зарбаларни қайтаришади-ю, аммо оддий зарбалар қаршисида ожиз қолишади. Плетикоса билан ҳам шундай бўлди.



Хорватия бу ўйинда бир очкони қўлга киритиши мумкинмиди? Мумкин эди, агар осиёлик ҳакам Хорватия дарвозаси томон шубҳали пенальти белгиламаганида. Фред йиқилган вазиятда пенальти бормиди-йўқмиди, очиғи бир нарса дейиш қийин. Лекин катта ўйинларда бу каби вазиятларда ҳаммаям пенальти қўявермайди. Аммо Нишимура ишонч билан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Неймар амалга оширди, у тепган тўпни “шахматлилар” посбони қайтара олди, бироқ тўп унинг қўлига тегиб барибир дарвоза тўрига бориб тушди.

Шундан сўнг Нико Ковач шогирдларининг руҳияти тушиб кетди. Бу эса Бразилияга янада қўл келди ва ўйин охирларида Оскар жамоасининг учинчи тўпини киритди. Дастлабки учрашув бўлгани учунми Бразилия ўз ўйинини тўлиқ намойиш эта олмади. Хорватия эса европаликларга хос тарзда ҳимоялана олди. Аммо Бразилия майдон эгаси бўлгани учун ҳам уларда шиддат ва ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Қолаверса, футболчиларнинг индивидуал хатти-ҳаракати эвазига “Сариқ девлар” ғалаба қозонди десак бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика