Latest news

14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  0 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  1 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  6 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  0 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  2 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  6 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  63 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1

ЖЧ-2014. Бразилия - Голландия. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Бразилия - Голландия. ПРЕВЬЮ

ЖЧ-2014 ярим финали омадсизлари бугунги ўйин орқали сал бўлса ҳам ўз мухлисларини овутишади.
ФИФАдагилар ҳамон учинчи ўрин учун баҳс жамоалар учун ортиқча эканини тушуниб етишмади. Финалга чиқа олмаган ҳар қандай жамоа яна майдонга тушишни истамайди. Голландларга ҳам, айниқса Бразилияга бу ўйин керак эмас.

Бразилияликлар ярим финалда Германиядан учралган мағлубиятдан сўнг барчадан яшириниб олишни исташгани аниқ. Аммо улар яна бир бор майдонга тушиб бронза медал учун курашишлари талаб этилади. Бразилия бугун йирик ғалабага эришса ҳам ҳеч ким 1:7ни унутмаслиги аниқ.



Бугун Луис Фелипе Сколари ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши мумкин. Таркиб буткул ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

Луи ван Гаал жамоаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Голландия сафида фақат учинчи дарвозабон Ворм майдонга тушмади холос. Ёш ҳимоячилар Велтман ва Конголо Влаар ва де Врейни алмаштиришлари мумкин. Бу ерда тахмин қилиш жуда қийин.



БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ
13 июль. 01:00
Бразилиа. "Миллий" стадион.
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Қанот ҳакамлари: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками: Юичи Нишимура (Япония)

Тахминий таркиблар:

Бразилия
: Жефферсон — Дани Алвеш, Тиаго Силва, Энрике, Максвелл — Луис Густаво, Эрнанес — Рамирес, Оскар, Виллиан — Жо

Голландия: Крул — де Врей, Влаар, Блинд — Янмаат, Класи, Вейналдум, Куйт — Снайдер — Роббен, Хунтелаар

Жароҳат олганлар: Неймар — Фер

Дисквалификация: йўқ



Ўйиндан олдинги фикрлар

Луис Фелипе Сколари (Бразилия бош мураббийи):

"Оғир кунларни бошимиздан ўтказдик. Ҳамон қийналаяпмиз. Голландияга қарши ўйинга руҳан тайёрмиз. Тахминан 75 фоизга тайёрмиз дея оламан. Энг олий мақсадимизга эриша олмаймиз, шу боис у қадар ҳаяжонланаётганим йўқ. Энди Голландияни мағлуб этиб Бразилия халқига бироз бўлса ҳам хурсандчилик тақдим этиш керак".

Луи ван Гаал (Голландия бош мураббийи):

"Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча жамоалар фақат битта совринга эга бўлишни исташади. Биз учун энг ёмони кетма-кет икки бор мағлуб бўлиш. Ажойиб бошланган мусобақа ёмон тугаши мумкин".

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа ўзаро 11 марта тўқнаш келишган. 3 мартадан Бразилия ва Голландия ғалаба қозонган, 5 бор ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида тенглик: 15:15

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс (04.06.2011): Бразилия — Голландия 0:0


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика