Latest news

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  15 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

ЖЧ-2014. Бельгия сўнгги дақиқаларда Россияни мағлуб этди News

ЖЧ-2014. Бельгия сўнгги дақиқаларда Россияни мағлуб этди

Бразилиядаги мундиалнинг 2-туридан ўрин олган яна бир ўйин ортда қолди.

Афсонавий "Маракана" стадионида Бельгия ва Россия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Илк турда Бельгия Жазоир устидан иродали ғалабага эришганди (2:1). Россия эса Жанубий Корея билан дуранг (1:1) ўйнаган эди.


Учрашувнинг 20-дақиқасида Дирс Мертенснинг зарбаси ноаниқ бўлди. Бўлим сўнггида Александр Кокорин рақиб сардоридан қочиб кетга олганида ҳисоб очилиши мумкин эди.

Бельгия асосан кўпроқ ҳужум қилди, аммо узоқ вақт якуний зарба аниқ чиққани йўқ. 81-дақиқада захирадан майдонга тушган Андрей Ешенко қулай вазиятга эга бўлди, лекин унинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.

84-дақиқада Эден Азарнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 



Орадан уч дақиқа ўтиб Бельгия барибир ўз мақсадига эришди. Азар тўпни ҳужумдаги шериги Дивок Оригига ташлаб берди, ёш футболчи аниқ ва кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0.

Ушбу ҳисобни сақлаб қолган Марк Вильмотс шогирдлари муддатдан олдин кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.


Бельгия – Россия 1:0
22 июнь. 21:00
Рио Де Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам
: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия).
Захира ҳаками
: Карлос Вера (Эквадор)

Гол
: Ориги (87)

Бельгия
: Куртуа, Альдервейрельд, Компани, ван Бюйтен, Вермален (Вертонген, 31), Витсель, Феллаини, Мертенс (Миральяс, 75), де Брейне, Азар, Лукаку (Ориги, 57).

Россия
: Акинфеев, Козлов (Ешенко, 62), В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров, Шатов (Загоев, 83), Глушаков, Самедов (Кержаков, 88), Каннуников, Кокорин, Файзулин.

Огоҳлантириш
: Глушаков (38), Витсель (55), Альдервейрельд (74).


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Бельгия22003 - 126
2Жанубий Корея10101 - 101
3Россия20111 - 2-11
4Жазоир10011 - 2-10

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика