Latest news

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  66 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЖЧ-2014. Балотелли Италияга Англия устидан ғалаба келтирди News

ЖЧ-2014. Балотелли Италияга Англия устидан ғалаба келтирди

Жаҳон чемпионати доирасидаги Италия - Англия учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйининг 3-дақиқасида Стерлинг чамаси 20 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп Сиригу қўриқлаётган дарвоза тўрининг ташқи томонига тегиб қайтди, жаҳонга машҳур BBC телеканали бу вазиятда гол бўлди деб ҳисобни 1:0га ўзгартирди. Икки дақиқа ўтгача Хендерсонинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Сиригу қайтарди.

19-дақиқада Кандреванинг 20 метрлардан дарвозага йўллаган зарбаси Харт учун кутилмаган бўлиб чиқди, Жо тўпни қайтарди, лекин ушлаб қололмади.



34-дақиқада бурчак тўпидан сўнг тўп Пирло томонга бораётганди, Андреа тўпни нафис, оҳиста ҳаракат билан ўтказиб юборди. Унинг ортида турган Маркизио кучли ва аниқ зарба билан Жо Хартни ожиз қолдирди - 0:1.

Уч дақиқадан сўнг Уэйн Руни чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига оширди, икки ҳимоячидан ўтиб кетган тўпни Старриж дарвозага жойлаб қўйди - 1:1. Қизиғи бу вазиятда голни нишонлаш чоғида жамоа физиотерапевти Гари Левин оёғини қайриб олди, уни шифохонага олиб кетишди.  

Дастлабки бўлим сўнггида Марио Балотелли тўпни жарима майдони ичида эгаллаб олди, Харт дарвозасини ташлаб чиқиб кетди, буни кўрган ҳужумчи чиройли тарзда тўпни дарвозага йўллади, аммо Фил Жагиелка боши билан ўз жамоасини голдан қутқариб қолди!



50-дақиқада ўнг қанотдан Кандрева чап оёғи билан тўпни ҳаводан дарвоза ёнига оширди, барчадан баланд сакраган супер Марио боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:2.

Англияда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Жумладан, Руни жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди. 76-дақиқада Бэйнснинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Сиригу қайтарди.

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётганда Пирло жарима зарбасини ижро этди, бу вазиятда тўп ажойиб траектория ҳосил қилиб дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Шундай қилиб италянлар илк турда асосий рақиблардан бирини мағлуб этишди.

 


АНГЛИЯ – ИТАЛИЯ 1:2
15 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Бьорн Куйперс (Голландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зеинстра (Голландия)
Захира ҳаками: Вальтер Лопез (Гуатемала)

Англия: 1.Жо Харт, 2.Глен Жонсон, 3.Ллейтон Бэйнс, 4.Стивен Жеррард, 5.Гари Кэхилл, 6.Фил Жагиелка, 9.Даниэл Старриж (20.Адам Лаллана, 80), 10.Уэйн Руни, 11.Дани Уэлбек (21.Росс Баркли, 62), 14.Жордан Хендерсон (7.Жек Уилшер, 73), 19.Раҳим Стерлинг.

Италия: 12.Сальваторе Сиригу, 3.Жоржо Кьеллини, 4.Маттео Дармиан, 6.Андреа Кандрева (18.Марко Пароло, 80), 8.Клаудио Маркизио, 9.Марио Балотелли (17.Чиро Иммобиле, 73), 15.Андреа Барцальи, 16.Даниеле Де Росси, 20.Габриель Палетта, 21.Андреа Пирло, 23.Марко Верратти (5.Тиаго Мотта, 57).

Голлар: Клаудио Маркизио, 35 - 0:1. Даниэль Старриж, 37 - 1:1. Марио Балотелли, 50 - 1:2.

Огоҳлантириш: Стерлинг 90.


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Коста-Рика11003 - 123
2Италия11002 - 113
3Англия10011 - 2-10
4Уругвай10011 - 3-20



Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика