Latest news

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  3 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

ЖЧ-2014. Аргентина - Эрон. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Аргентина - Эрон. ПРЕВЬЮ

ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳда кураш олиб борган Эрон бугун Аргентинага қарши майдонга тушади.
Аввалги учрашувда Месси жамоадошлари қийинчилик билан Боснияни мағлуб этишди. Ўша ўйинда Месси ҳам гол урди ва ҳали унутилмаганини ёдга солиб қўйди. Бугун эса жанубий америкаликлар Осиё вакилини синовдан ўтказишади.  

Босния билан кечган баҳсдан сўнг Аргентина атрофида турли гап-сўзлар айланди. Негаки жамоа бош мураббийи ўйинни 5-3-2 тактикасида бошлади ва қачонки схема 4-3-3га ўзгаргач, аргентиналикларнинг ўйини қовушиб кетди. Унгача эса футболчилар ўйиндан роҳат олишмаётганди. Ким билади дейсиз, дастлабки танланган тактика охиригача қолганида Аргентина ғалаба қозонмаслиги ҳам мумкин эди. Шундан сўнг матбуот вакиллари ҳимоявий тактикани муҳокама қилишга тушишди. Аргентинага шундай усулда ўйнаш ярашадими деган саволлар ҳам ўртага ташланди. Ҳатто Мессининг ўзи ҳам мураббийни салгина танқид қилиб ўтди.



Шундан келиб чиқиб Аргентина бугунги баҳсни 4-3-3 схемаси остида ўтказса керак. Шундай бўлган тақдирда Гаго ва Маскерано майдон марказида тўп суради, Игуан эса ҳужумнинг олд қисмида ҳаракат қилади ва унга ён томонлардан Месси, Агуэро, Ди Мариа кўмак беришади. Эрон терма жамоаси Нигерия билан кечган ўйинда ўзига керакли бўлган натижани қайд эта олди. Карлуш Кейруш шогирдларининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда асосий урғуни ҳимояга қаратмоқда. Хўш, ҳимоявий футбол Аргентина билан бўладиган баҳсда ҳам ўз мевасини берадими?

Кейрушнинг муваффақиятлари сири нимада? Португалиялик мураббий дастлаб рақиб ўйин услубини чуқур ўрганиб чиқади ва шунга қараб жамоасини тайёрлайди. Шундан келиб чиқиб бу гал ҳам Эроннинг асосий таркибида ўзгариш бўлмаса керак.



ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 2-тур
АРГЕНТИНА – ЭРОН
Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони
Бош ҳакам: Милорад Мажич

Тахминий таркиблар
Аргентина: Ромеро — Сабалета, Ф.Фернандес, Гарай, Рохо — Маскерано, Гаго, Ди Мария — Агуэро, Месси, Игуаин
Эрон: А.Хагиги — Мунтазари, Садеги, Ҳоссайни, Поолади — Теймурян, Некунам — Ҳайдари, Хайсафи, Дежага — Гучаннажод
Жароҳат олганлар: йўқ
Дисквалификация: йўқ



Алехандро Сабелла (Аргентина термаси бош мураббийи):
“Биз ҳаммамиз эркин одамлармиз ва ҳар доим шогирдларимга ишонганман. Футболчилар ҳам ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эгалар. Шундай экан, Мессининг биринчи ўйиндан кейин айтган гаплари мени ҳайрон қолдирмади. У Ди Мариа билан ўйнашни хоҳламоқда. Диктаторлик қилганимда яхши иш бўлмасди”.

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи):
“Аргентинага қарши кечадиган баҳс Эрон футболи тарихида муҳим саҳифани очади. Биз бу ўйинга худди шундай назар билан қараяпмиз”.


Қизиқарли фактлар
-   Аргентина ЖЧ ўйинларининг охирги 13тасида фақат бир марта мағлубиятга учраган
-   Эрон термаси ЖЧда ўзининг ўнта учрашувидан фақат биттасида ғалаба қозонган (1998 йил, АҚШ устидан).

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика