Latest news

00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  0 23:43"Челси" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  8

ЖЧ-2013 (U-17). Ўсмирларимиз Хорватия билан ўйинга тайёр News

ЖЧ-2013 (U-17). Ўсмирларимиз Хорватия билан ўйинга тайёр

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча Хорватияга қарши ўйинолди сўнгги машғулотини ўтказди.

Маҳаллий вақт билан 19:00да бошланган машғулот Фужайра шаҳрининг бироз четроғида жойлашган “Ал Аруба” стадионида ўтказилди.

Ўйинолди машғулот бир соат-у 15 дақиқа давом этди. Бунда футболчилар кўпроқ тўп билан муомала қилиш ҳамда тўпни бир-бирларига тез ва аниқ етказиб бериш устида ишлашди. Машғулотни ЎФФ техник директори Рустам Акрамов ҳам кузатиб борди ва жараён якунига етгач, термамиз мураббийларига ўз маслаҳатларини берди.

Машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. Ҳамманинг кайфияти жойида. Энг муҳими, ҳеч ким Хорватиядан чўчиётгани йўқ. Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимдан чўчимаймиз қабилида фикрлашяпти, бизнинг йигитлар.

Демак, бугун Тошкент вақти билан 21:00да футболчиларимиз гуруҳдаги охирги беллашувни Хорватияга қарши ўтказишади. Умид қиламизки, бу ўйинда жамоамиз ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларга қувонч улашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика