ЖЧ-2013. Натан: "БААдан жиддий қаршилик кутган эдик"
21 oct 2013 13:00
News
ЖЧ-2013. Натан: "БААдан жиддий қаршилик кутган эдик"
Кеча БАА ўсмирларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган Бразилия ўсмирлар терма жамоасининг ҳужумчиси, турнир тўпурари бўлиб турган Натан "Ал Жазира" ТВга қисқача интервью берди.
- БАА Осиё вакили бўлсада, жаҳон чемпионати мезбони. Шунинг учун улар билан бўлиб ўтадиган ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрган эди. Бу мусобақада мен ва жамоадошларимнинг ўйини ўхшаяпти ва биз йирик ҳисобда ғалабаларга эришяпмиз. Олдимизда яна 4та ўйин бор. Агар уларда ҳам ғалаба қозонадиган бўлсак мусобақа ғолибига айланамиз. Аммо гуруҳ ўйинларидан келиб чиқиб якуний хулосага келиш керак эмас. Асосий ўйинлар плей-офф босқичида бошланади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments