Latest news

16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  0 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  4 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  1

ЖЧ-2013. Ироқ ярим финалда! News

ЖЧ-2013. Ироқ ярим финалда!

Туркияда бўлиб ўтаётган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна битта ярим финалчиси аниқланди.

Ўтган йилги ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финалида тўқнаш келган Ироқ ва Жанубий Корея жамоалари бу сафар Жаҳон чемпионати чорак финалда ўзаро курашишди.

Ўйин ажойиб тарзда ўтди ва жамоалар голлар шоусини ташкил этиб беришди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида тугади. Қўшимча таймлар якунига 2 дақиқа қолганида ироқликлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса корейслар учинчи бора ҳисобни тенглаштиришди - 3:3. Ярим финал йўлланмаси пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда Ироқ ёшлари 5:4 ҳисобида ғалабага эришишди ва ярим финалга чиқишди. 

Энди Ироқ ёшлар терма жамоаси ярим финалда Уругвайга қарши майдонга тушади. Ўйин 10 июль куни Трабзон шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ироқ U-20 – Жанубий Корея U-20 3:3 (2:1, 0:1, 0:0, 1:1), пенальтилар серияси 5:4.
7 июль, 19.00, «Кадир Хас» 
Голлар:
1:0 – 21, пенальти Аттийя, 1:1 – 25 Квон Чхан Хун, 2:1 – 42 Шукор, 2:2 – 50 Ли Гван Хун, 3:2 – 118 Шукор, 3:3 – 120 Чжун Хен Чхоль. 
Ироқ U-20 – Хамид, Рубат, Аттийя, Аднан, Надим, Комил (Дургам, 111), Саиф, Тариқ, Абдул-Хуссейн (Хантош, 93), Шукор, Қосим (Шукан, 69). 
Жанубий Корея U-20 – Ли Чхан Гин, Сон Чжу Хун, Ен Чже Мин, Ким Ен Хван, Ким Сун Ву, Кан Сан Ву (Ли Гван Хун, 45), Ли Чхан Мин (Ву Чжу Сун, 106), Хан Сун Гю, Квон Чхан Хун (Чжун Хен Чхоль, 120), Шим Сан Мин, Ким Хен. 
Огоҳлантиришлар: Ким Хен (20), Надим (38), Кан Сан Ву (44), Саиф (49), Хан Сун Гю (91). 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика