Latest news

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  19 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  13 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  74 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  701 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди» News

ЖЧ-2006 финали ҳаками: «Зиданга қизил кўрсатганимда у мен учун оддий ўйинчи эди»

ЖЧ-2006 финал учрашуви ҳисобланган Франция – Италия ўйинида ишлаган аргентиналик ҳакам Орасио Элисондо французлар сардори Зинедин Зиданни четлатиш ҳақидаги қарорни қандай қабул қилгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
«Албатта, матбуотдаги чиқишлар туфайли ўша қарорим қанчалик муҳим қарорни қабул қилганимни кейинчалик тушундим. Аммо Зиданга қизил кўрсатган вақтда буни сезмагандим. У мен учун жамоанинг оддий ўйинчиси эди.

Матерацци йиқилганида тўп бошқа томонда эди, мен табиийки ўша томонга қараб югураётгандим. Тўп Матерацци ётган ярим майдон томон ўтганида буни кўрдим.

Матерацци турмасди. Унинг туришини кутмоқчи бўлдим. Аммо туравермагач ўйинни тўхтатдим. Ўзимнинг биринчи ёрдамчимдан (Дарио Гарсию) сўрадим: «Дарио, ниманидир кўрдингми? Нимага у майдонда ётибди?». У менга ҳеч нимани кўрмаганини маълум қилди. Кейин иккинчи қанот ҳакамига (Родольфо Отеро) мурожаат қилдим, аммо у ҳам ҳеч нима кўрмаганини айтди.

Захира ҳаками Луис Медина Кантальехо наушник орқали барчасини айтиб берди: «Орасио, мен кўрдим. Зидан Матераццини кўкрагига боши билан кучли зарба берди».

Кантальеходан нима учун Зидан унга зарба берганини, Матерацци бунгача қандайдир ҳаракат қилдими деб сўрадим. У фақат Зиданнинг зарбасини кўрганини маълум қилди.

«Қандай қарор қабул қилиш керак?» деб ўйладим. Зидан ёнимда тинчгина турарди. Мен бу вазиятни кўрмаганимни барча биларди, шу боис дарҳол унга қизил карточка кўрсата олмасдим.

Қанот ҳаками ёнига бориб: «Дарио, эътиборлироқ бўл» дедим. Ўзимга эса: «10 дақиқа қолди янада эътиборли бўл» дедим.

Сўнгра Зиданни ёнига келиб унга қизил карточка кўрсатдим. Ўшанда ҳакамларга наушниклар энди пайдо бўлганди. Агар бош ҳакам қанотдаги ёрдамчисини ёнига борса ниманидир сўрашини барча билади.

Дарио ҳеч нимани кўрмаганини билардим. Ўша вақтда уни ёнига боришим қарор чиқаришдаги муҳим омиллардан бири эди», – дейди Элисондо.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика