Latest news

21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  0 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  0 21:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  11 20:58"Бетис" Антонининг ижарасини бир мавсумга узайтирмоқчи ва МЮга таклиф тайёрламоқда. Испанлар футболчи маошининг катта қисмини ўз зиммасига олиши мумкин  0 20:34"Спартак" — ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  12 20:34Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" қийинчиликсиз ғалабага эришди, "Боруссия" эса Антоннинг 90+5 дақиқадаги голи эса драматик ғалабага эришди  1 20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  14 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2

"ЖАР" стадионида фаррошлар йўқми? News

"ЖАР" стадионида фаррошлар йўқми?

Сўнгги пайтларда "ЖАР" стадионида айтарли ўйинлар бўлмаганлиги учун стадионнинг бугунги кундаги ҳолатига ачиниш кўзи билан қарайсиз.

Гап шундаки, стадион ўриндиқларига қачон сув тегиб артилганини билиш жуда қийин. Агар буни археологлар келиб аниқлаб бермасалар, чангни қўлингизда артиш орқали, унинг қалинлигидан келиб чиқиб бу ерга сўнгги маротаба қачон фаррошнинг қўли теккан экан деб юборасиз.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини "Машъал" билан бўлиб ўтган ўйинида кузатилган бу аянчли ҳолат, МТЖ ва ОТЖ ўйини олдидан бартараф этилса керак деб ўйлаган эдик. Афсуски адашган эканмиз.

Энг қизиғи "Оқ-Тепа" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам шу стадионда бўлган ва бунинг учун пойтахтликлар кичик бўлмаган суммани тўлаб ҳам берганлар. Шунда ҳам ҳеч бўлмаса ВИП ўриндиқлар артилмаган.

Ўз пайтида не-не юлдузларни кўрмаган бу стадионга кириб ҳозир футбол томоша қилишни алергияси бор мухлисларга ман этиш керак. Келинг, яхшиси буни суратларда томоша қиласиз.




ВИПга кирган одам, ВИП даражасида ўтириши керак...




Лекин ВИПдаги манзара бундай бўлса. Бир киши айтга экан: - яхши ҳам осмонда сигирлар учмайди...




ЖАРда ОАВ учун шароит йўқ ҳисоби. Манави чанг босган ойнали деворда ОАВ вакиллари ўйин суратини чизиб бемалол таҳлил қилсалар бўлади...




Ўйинга келган 1000 нафарга яқин мухлисларнинг деярли барчаси уйларига қўшимча иш олиб бордилар. Кимдир онасига, кимдир синглисига, яна кимдир аёлига шимларини ювиб беришни илтимос қилган бўлсалар ажаб эмас...




Бу сиз ўйлаган нарса эмас! Стадионда фаррош йўқ деб бўлмайди. Тушлик вақтида ювилган гиламларни қуритиш учун трибунага осиб қўйишган экан. Шунақанги хунук манзара, асти қўяверасиз. Лекин бундан айрим ишқибозлар унумли фойдаландилар...

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика