Latest news

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  1 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  1 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

Жанубий Корея - Жазоир 2:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Жанубий Корея - Жазоир 2:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

"H" гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея - Жазоир учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
ЖЧ-2014. “Н” гуруҳи. 2-тур 
Ж.КОРЕЯ - ЖАЗОИР 2:4
Порту-Алегри. “Бера-Рио” стадиони.
Бош ҳакам:
Вилмар Рольдан (Колумбия)

ГОЛЛАР:
Сон Хен Мин 50, Ку Жа Чол 72 - Слимани 26, Халлиш 29, Жабоу 39, Брахими 63

Жанубий Корея:
1.Жунг Сунг Рён, 3.Юн Сок Ен, 5.Ким Ен Гвон, 9.Сон Хен Мин, 10.Парк Чу Ен (Ким Шин Вук, 57), 12.Ли Ен, 13.Ку Жа Чол, 14.Хан Гук Ен (Жи Дон Вон, 78), 16.Ки Сон Ен, 17.Ли Чун Ен (Ли Кун Хо, 66), 20.Хон Жон Хо.

Жазоир:
23.Раис Мболи, 2.Мажид Бугерра (4.Эссид Бентелеб 89), 5.Рафик Халлиш, 6.Жамол Месба, 10.Софьян Фегули, 11.Яссин Брахими (Меҳди Ласен, 77), 12.Карим Меджани, 13.Ислом Слимани, 14.Набил Бенталеб, 18.Абдулмўмин Жабоу, 20.Айса Манди.

Огоҳлантиришлар:
Ли Ен , Бугерра 67, Хан Гук Ен 69,

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. Жазоир 4:2 ҳисобида зафар қучди. Барчага раҳмат айтамиз! Эртага омад сизга ёр бўлсин!

90+2. Ку Жа Чол тўпни бурчакдан жарима майдонига оширди, Кук-Ку! Раис Мболи ўз ўрнида

90.
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. Хавфли вазият! Жи Дон Воннинг зарбаси хавфли чиқди! Ноаниқ

85.
Корейслар хавфли жарима тўпига эга бўлишди, Сон Хен Миннинг зарбаси! Тўп буюк хитой девори, йўғе жонли деворга тегиб қайтди

83.
Ли Кун Хонинг зарбаси ажойиб чиқди, фақат регби спорт тури учун ажойиб чиқди

82. Слимани майдонда ётиб олган, "катта холангни уйми?" дейдиган одам йўқ

79. Хавфли вазият!
Гилосни нархини билмадиларми? Ҳозир Набил Гилас боши билан гол уриши мумкин эди, ярим баҳя қолди

78. Ўзгариш. Ж.Корея.
Хан Гук Ен ўрнига Жи Дон Вон тушди

77. Ўзгариш. Жазоир.
Брахими ўрнига Ласен тушди

73. Ўзгариш. Жазоир.
Жабоу ўрнига Гилас тушди, ҳозир бозорда гилос нархи қанча?

72. Сон Хон Мин зарба бера олмади, Ли Кун Хонинг пасини Ку Жа Чол дарвозага йўлади - 2:4.

72. ГООООООООООООООЛ ГОООООООООООООЛ! АЖОЙИБ КУ ЖА ЧОООООООЛ! 2:4

71.
Бўйи мирзатерак бўлган Ким Шин Вук ҳозирча умуман фойда келтирмади.

64. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ли Чун Ен ўрнига Ли Кун Хо тушди

62.
Брахими рақиб жарима майдони ичида Фегули билан девор услабида ўйнаб тўпни дарвозага йўллашди.

62. ГОООООООООООЛ. ГОООООООООЛ! ГОЛГОЛГОЛГОЛ! Брахими! 1:4

59. ЗАРБАБАБАБАБАБАБА! Ки Сун Юннинг аниқ ва кучли зарбасидан тўпни тўпни Раис чиройли тарзда қайтарди

58.
Ҳозир майдонга тушган Ким Шин Вукнинг бўйи 197 смга тенг, анчагина паст эканми)

57. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Пак Чу Юн ўрнига Ким Шин Вук тушди

55.
Корейслар кетма-кет ҳужумлар ташкил этишмоқда, Раис бу сафар баланд сакраб тўпни қайтариб юборди

52. УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ!
Ку Жа Чол жуда қулай имкониятда эди, аммо олдинроқ ўйиндан ташқари ҳолатда экани маълум бўлди, абонент хизмат доирасидан ташқарида экан

52.
Хавфли вазият! Халлиш яна боши билан дарвозага зарба берди, Жун Сун Рёнг тўпни эгаллаб олди

49. "Байер" футболчиси рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва Раиснинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага йўллади - 1:3. Бос бос қамчи бос! Гол ургин йигитга хос!

49. ГУУУУУУУУУООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЖОЙИБ. СОН ХЕН МИН! ГОл бўлса уйқу ўрмонга қараб қочаверади!

48.
Раис (бува) Мболи дарвозаси олдида хавфли вазият, Корея жарима тўпини амалга оширади. Тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди

47.
Сон тўпни Кимга, Ким тўпни Пакка, Пак тўпни Лига оширди, бу қошиқлар жаранглаши эмас бу кореялик футболчилар

46. Чччччуууууууур, Иккинчи бўлим бошланди,


Хуллас ўйиннинг иккинчи бўлими бошланмоқда. Бизда барчаси жойига қайтди! Ман энди иккинчи бўлимда трансляция 180 градусга ўзгаради!

Уйқуни қочирамиз...




Ўйинни томоша қилиб туриб ухлаб қолаётганларга танбеҳ бераман, ўзимга ҳам))

45+2. Дастлабки бўлим тугади, ҳозирча Жазоир атига учта гол урди.

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

45. Сталионда бир мартаям тўлқин содир бўлмади. Қўшнимга қандай салом этишим мумкин?

42 Ҳисоб анча йирилашиб кетди... энди учрашув қизиқарли кечмайди. 

40.
Жанубий Корея биринчи бўлимда учта гол ўтказди.

37. Слимани рақиб жарима амйдони ичида тўпни Жабоуга оширди, унинг зарбаси голга айланди - 0:3.

37. ГООООООООООООООООООООООООЛ!!! 0:3

36.
Ясин Брахими жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам пенальти йўқ деди.

35.
Ҳозирги дақиқага келиб статистика: зарбалар 0:10, аниқ зарбалар 0:5.

33.
Учрашув анча қизилқарли кечмоқда. Энди корейслар олдинга ўтишни бошлашди.

28. Бурчакдан оширилган тўпни Рафик Халлиш боши билан дарвозага йўллаб қўйди - 0:2.

28. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! РАФИК ХАЛЛИШ!!!

26. Ҳимоядан оширилган тўпни Слимани эгаллаб олиб икки ҳимоячидан қочиб кетди ва ҳисобни очди - 0:1.

26. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! СЛИМАНИ!

25.
Фегулининг пасидан сўнг Слимани тўпни ноаниқ зарба берди

22.
Жазоир илк дақиқаларда битта голга ҳақли ўйин намойиш этиб бўлди

21. ЭҲҲҲЭ!
Жазоирнинг ҳужумИ, Слимани тўпни дарвозага йўллашни ўрнига ўзига тўғрилаб олди ва вазият бой берилди.

18. Жабоунинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси! Абонент ҳозир жавоб бера олмайди)

14.
Сон Хен Мин рақиб жарима майдони ёнида учта футболчини алдаб ўтиб зарба бера олмади

13.
Корейслар жарима тўпини амалга оширишади. Тўп жонли деворга тегиб қайтди. 

11.
Дастлаб Сон Хен Мин, сўнгра Ку Жа Чол рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба беришди. Ўхшамади

9. Хавфли вазият! Слимани бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага зарба берди, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!

7.
Илк дақиқалардан Жазоир анчагина фаол ва ҳужумкор ўйнамоқда. Жумонг юртдошлари эса ҳозирча фақат ҳимояланиш билан бандлар

4. ОППППППА!
Ҳакамлар хол қўйишди! Ким Ен Гвон ўз жарима майдони ичида Фегулини йиқитди, ҳа айнан йиқитди. Бош ҳакам Виктор Ролдан пенальти белгиламади

3.
Жазоирликлар жарима тўпига эга бўлишди, узатилган тўп ҳеч кимга насиб этмади

2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жазоир ҳужумга ўтди, Фегули жарима майдони ичида тўпни тўхатиб олиб зарба берди, ноаниқ


1. Ҳалиги бору ҳалиги, ҳая қани кеттик!

- Жанубий Корея сафида Сон Хен Мин, Ку Жа Чол, Ки Сон Ен, Жазоир сафида Набил Бенталеб бугун огоҳлантириш олишса учинчи турни ўтказиб юборишади.

- Сиз онлайн қилаётгангизда қанча кўп одам уни кузатиб борса ҳам мароқли ҳам шарафли. Барчангизга раҳмат, Сизга айниқса! Ҳа, ҳа айнан сизга!

- Демак, иккала давлат мадҳиялари янграб бўлди. Навбат ўйиннинг ўзига!

- Салом салом салом! Демак Жанубий Корея ва Жазоир жамоалари ўртасидаги жанг бошланмоқда. Ушбу баҳсни сизлар билан бирга Нарзулла кузатиб боради.

- Учрашув соат 00:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика