Latest news

16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  0 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1

Жанубий Корея - Ироқ. Превью News

Жанубий Корея - Ироқ. Превью

Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ироқ ўртасидаги ўйин Сидней шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Жанубий Корея гуруҳда Уммон (1:0), Қувайт (1:0) ва Австралия (1:0) устидан ғалабага эришиб биринчи ўринни эгаллаганди. Чорак финалда корейслар қўшимча таймда Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ироқ эса "D" гуруҳида Иордания (1:0) ва Фаластинни (2:0) мағлуб этди, Японияга (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда 2007 йилги Осиё чемпионлари Эрон билан кечган драматик баҳсда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида зафар қучишди - 7:6.

Ироқ ўз тарихида саккизинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2007 йил қайд этилган. Ўша йил Ироқ қитъа чемпиони бўлган.

Жанубий Корея учун бу йилги мусобақа 13-Осиё Кубоги саналади. Ушбу жамоа 1956 ва 1960 йилларда Осиёда тенгсиз бўлган.

Бу икки жамоа ўзаро 16 марта тўқнаш келган. Корея бугунга қадар Ироқни 5 бор мағлуб этган. 10 марта дуранг қайд этилган ва 1 марта Ироқ зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам корейслар устун - 19:13.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида икки марта тўқнаш келишган. 1972 ва 2007 йиллардаги иккала ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида Ироқ икки бор ғолиб бўлган.

Ироқлик Ёсир Қосим чорак финалда Эронга қарши ўйинда мусобақадаги ўзининг иккинчи огоҳлантиришини олди. Шу боис у ярим финалда Жанубий Кореяга қарши майдонга туша олмайди.


Жанубий Корея - Ироқ
26 январь 2015. Сидней. 14:00
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара (Япония), Тошиюки Наги (Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика