Latest news

15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  11 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  15 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди News

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди

Туркия заминида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси муносиб иштирок этиб қайтди.
Футболчиларимиз дунёнинг саккиз кучли жамоаси қаторидан ўрин олишга муваффақ  бўлишди. Ҳамюртларимизнинг  ушбу натижаси тарихий воқеалик албатта.

Мамлакатимиз терма жамоасининг ушбу ютуғида икки нафар урганчлик футболчи-  Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповларнинг ҳам ҳиссаси борлигидан хоразмликлар  ниҳоятда қувонишаяпти.

Кеча кечқурун “Урганч” халқаро аэропортида ушбу футболчилар тантанали равишда кутиб олинди.  Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт аэропортга келиб қўниши билан карнай-сурнайларнинг шўх садоси ён-атрофни тутиб кетди. Кутиб олишга чиққанлар орасида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Йўлдошев, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, футболчилар таҳсил олган Янгибозор туманидаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти ва мураббийлари,  “Тўмарис” жамоаси қизлари, футболчиларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари, футбол ишқибозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари бор эди.
 
Мана, дунё футбол аҳлини лол қолдиришган йигитлар чиқиш йўлакчасида кўриниш беришди. Беихтиёр йиғилганлар кўзларида қувонч ёшлари пайдо бўлди. Оёғидаги жароҳатига қарамай, Жамшид жамоадоши Жалолиддин билан биргаликда қадрдонлари сари ошиқишди.

Шу ернинг ўзида кичик тадбир бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов футболчиларимизни эришган муваффақиятлари билан муборакбод этди. Келгусида ўзбек футболини ривожи йўлида ёш “чарм тўп” усталарига омадлар тилади. Сўнгра, Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машарипов ҳамда уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовларга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Анвойи гуллардан иборат гулдасталар тақдим қилинди.
   
Шу ўринда айтиш жоизки, футболчиларимиз иштирокидаги тадбир ва учрашувлар Хоразм воҳасида давом этади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика