Latest news

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

Жамшид Саидов: "Ёшларимизга ғалаба руҳиятини сингдирамиз" News

Жамшид Саидов: "Ёшларимизга ғалаба руҳиятини сингдирамиз"

Кеча ёшлар лигаси доирасида "Машъал" - "Олмалиқ" (2:1) учрашуви бўлиб ўтди.
Сўнгги дақиқада киритилган гол "газчилар"га мавсумдаги учинчи ғалабани олиб келди. Айни вақтда турнир жадвалини бошқариб турган ёшлар жамоамиз бош мураббийи Жамшид Саидов фикрлари билан қизиқдик.

- Жалолович, биринчи бўлиб кеча бўлиб ўтган ёшлар лигаси баҳси ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз ?

Жуда ҳам асабий ўйин кечди. Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишимизга қарамай йигитлар вазиятларни якунлай олмади. Бунга баъзан дарвоза тўсини сабаб бўлган бўлса, кўп ҳолатда ёшларимизга тажриба етишмаяпди. Имкониятлар бўлмоқдами демак янада кўпроқ ишлаш керак. Ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. Бундан иссиқ об-ҳавода йигитлар яхши меҳнат қилишди. Бунинг учун уларга албатта миннатдорчилик билдираман.

- Ушбу мавсум тўртта учрашувда майдонга тушган ёшларимиз учта ғалабага эришди. Шунга қарамай ўтган йилгига қараганда ўйинида пасайиш кузатилганга ўхшайди.

Бу тўғри. Ўзимиз ҳам буни ҳис қилмоқдамиз. Биринчи сабаб мавсум энди бошланди ва ҳали жамоларни ҳеч бири ўйинларда тўла кучини кўрсата олмаяпди. Турдан-турга ўйинлар яхшиланиб бормоқда. Жумладан бугун ҳам. Олдинги ўйинларга нисбатан қандайдир ўзгариш бор. Иккинчи сабаб мана шу ёшлар таркибимиз 60/70 фоизга бутунлай ўзгариб кетди. Албатта бу ёшлар лигаси чемпионати учун табиий ҳолдир. Шу боис дастлабки турлар нафақат бизнинг жамоада ва бошқа ўйинларда ҳам шу ҳолни кўрамиз.

- Ёшлар лигасида ёши катта футболчиларни кўп иштирок этишига қандай қарайсиз?

Ёшлар лигаси асосий таркибда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчилар учун жуда зарур. Шу боис биз бугун фақатгина икки нафар ёши катта футболчи хизматидан фойдаландик ва бошқа ўйинларда ҳам биз лиметни тўлдириб ўйнаганимиз йўқ. Мисол учун Иқбол Бобохонов, Нодир Давлатов бугун майдонга тушди. Бобохонов учун амалиёт бўлган бўлса, Давлатов жароҳатдан сўнг сафга қайтди. Бу ўйин улар учун фойдали бўлишига ишонаман.  

- Умуман мавсумдаги ўйинлардан мураббийлар штаби қониқиш ҳосил қилаяпдими ?


Йигитларимиз ўйиндан-ўйинга ҳаракат қилмоқда. Ёмон ўйин кўрсатди дея олмайман. Камчиликлар кўп лекин буларни тўғрилаш учун ўйинлар керак ва биз айнан ҳозир шу ўйинлар орқали буни тўғрилаб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча қониқдик дея олмайман. Хатоларни кўраяпмиз ва буни устида ишлаймиз.

- "Машъал" ёшлари бу турнирда амалдаги чемпион ҳисобланади. Бу йил ҳам ёшлар таркиби жамоаси олдига мақсад қўйилганми ?

Албатта раҳбарият ҳар бир ўйинда вазифа қилиб ғалабани қўяди. Ғалаба билан бирга ўйинни шакллантириш биринчи вазифамиздир. Чемпионликни сақлаб қолмоқчимиз. Бунинг учун бизга ҳар бир ўйинда жуда қийин бўлади. Боиси ўтказган тўртта ўйинимизда ҳам рақибларимиз жуда катта тайёргарлик билан майдонга тушади. Футболчилари эса чемпионларга қарши кучли ўйин кўрсатиб, мураббийлар назарига тушишни истайди. Шу боис бошқа жамоалардан ҳам кўра бу йил ёшларимизга жуда қийин бўлади.  

- Ўтган йил якунларига кўра чемпионликни қўлга киритган ёшлар асосий таркибга кам жалб этилди. Нисбатан биринчи лигамиздан асосий таркибга ўтиш кўпроқ. Бу йил мавсум якунларида қайси футболчиларни асосий таркибга ўтиши мумкин дея баҳолайсиз?

Ҳозир бир нарсани айтиш жуда қийин. Ёш футболчи 20 ёшгача бўлади ва  ҳар куни ўйинида ўзгариш бўлади. Бугун тўртта гол урган футболчи , эртага тўртта вазиятни йўққа  чиқариш  мумкин. Бизда бир хил темпни ушлаб тура оладиган ёшлар керак. Бутун мавсум давомида буни кўриб борамиз. Номларини айта олмайман лекин ёшлар таркибимиздан кўплаб футболчилар асосий таркибга киришини истайман. Бу эса уларнинг ўзларига ҳам боғлиқдир. Ҳозир айта олмайман бу асосийга ўтади ёки ўта олмайди деб.  Ёшлар таркиби ўйинини асосий мақсади ўйна ва ғалаба қозон.

- Ёшлар таркибини ўйинларини бош мураббий кузатиб борадими? Хулосалар биргаликда ҳал этиладими ?

Албатта, ҳар бир ўйинни бош мураббийимиз кузатиб боради. Ўйин олдидан, танаффусда ва ўйиндан сўнг ҳар бир футболчининг ҳаракатларини муҳокама қиламиз. Камчиликларни биргаликда кўриб чиқамиз. Ҳар бир ҳаракат маслаҳатда ва назоратда бўлади.

- Ёшлардан сиз бу йил қандай натижа кутасиз ?

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун чиқамиз. Клуб раҳбарияти айтиб ўтгандек биз "Машъал"нинг ҳар бир футболчисида ғалабага бўлган руҳиятни сингдиришимиз керак. У ҳоҳ академиянинг кичик ёш футболчиси бўлсин, ҳоҳ асосий таркиб. Биз ёшларга ғалаба руҳиятини сингдирамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика