Жамшид Саидов: "Мавсумни ҳам кучли бешликда якунламоқчимиз"
21 jun 2014 23:06
News
Жамшид Саидов: "Мавсумни ҳам кучли бешликда якунламоқчимиз"
Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (3:1) ўйинидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди ва саволларга жавоб берди.
Александр Хомяков баъзи сабабларга кўра матбуот анжуманида иштирок эта олмади.
"Ҳамма журналистларни кириб келаётган байрами билан табриклайман. Клубимиз аъзолари номида табриклаб, соғлик тилаймиз. Матбуотга бееътибор эмасмиз.", - деб кириб келди "Машъал" клуби ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов.
"Биз биринчи навбатдаги бугунги ғалабадан ва мухлисларни хурсанд этаганимиздан мамнунмиз. Барча йигитларга миннатдорчилик билдираман. Қийин учрашувда ғалабага эришиш бу - қониқарли. Бош мураббийни кўрсатмаларини ва берилган топшириқлар тўла бажарилди. "Машъал" ўзбек футболида ўзига хос ўринга эга. Биз уни анъаналарини ва натижаларини яхшилаш учун ишлаймиз. Ҳаммамиз бир мақсадда иш олиб бораяпмиз", - дейди Жамшид Саидов
- "Насаф"дан учралган мағлубият жамоа руҳиятига таъсир ўтказмаганини бугунги ўйин исботлади. Жамоангизда руҳият кучлими ёки рақиб кучсиз ўйин кўрсатдими ?
"Насаф"дан учралган мағлубият футболчилар таъсир ўтказди лекин маълум муддатда ўзларини тўла тиклай олди. Рақибимиз кучли эди ва муносиб ўйнадик. Биринчи бўлим 2:2 ўйнадик ва бу руҳиятни тиклашга ёрдам берди.
- Муйдин Мамазулумов бугун яхши ўйин кўрсатаётган эди нима учун захирага олинди? Ботир Носиров ҳам кўринмади.
Агар кўрган бўлсангиз Муйдин кичик жароҳат билан майдонни тарк этди. Ундан ташқари Тўраев ҳам оёғидан кичик жароҳат олди. Улар захирани сўради ва биз муносибларни қўйдик деб ўйлайман. Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов каби ёшларимиз муносиб бўлиб етишмоқда. Академиямизга таянамиз ва мана ёшлар лигаси таркибимиз ҳам ижобий натижалар қайд этмоқда. Носировда тўртта сариқ карточка бор эди ва ўтказиб юборди.
- Жамоани навбатдаги режалари қандай?
Биз ҳозир таътилга чиқамиз. 1 июлдан бошлаб тиббий кўрик ва йиғин бошланади. Тошкент вилоятида 10 кунлик йиғин, сўнгра навбатдаги режалар белгиланади. Августда навбатдаги мавсум бошланди ва биз унгача жиддий тайёргарликни олиб борамиз. Одатда биринчи даврадан кўра, иккинчи давра оғир кечади. Биз кейинги даврада ҳам камида 20 очко учун ўйин кўрсатамиз. Кучли бешликка кира олсак, мавсумни яхши деб баҳоласак бўлади. Даврани бешликда якунлаш эмас , мавсумни бешликда якунламоқчимиз.
- Жамоанинг ҳимоа чизиғида муаммолар бордек кўринмаяпдими ? Таркибда ўзгариш қилиш фурсати етмадими ?
Буни бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширамиз. Легионерлар ҳам келиши мумкин. Йиғинлар давомида барча ўзгаришлар билан расмий таништириб борамиз.
- Негадир бугун стадионга жуда ҳам мухлис кам ташриф буюрди.
Буни ҳар хил тушуниш мумкин. Масалан ҳозир жаҳон чемпионат бўлмоқда ва ҳамма эътибор шунга қаратилган. Ундан ташқари бу даража иссиқда стадионга мухлис келиши ҳам қийин. Шунга қарамай клуб мухлисларни жалб этиш учун барча ишни амалга оширмоқда.

Link :
Source : fcmashal.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments