Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  17 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  38 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Жаҳонгир Абдумўминов “Шахтёр”га ўтиши мумкин News

Жаҳонгир Абдумўминов “Шахтёр”га ўтиши мумкин

“Машъал” футбол клубида тўп суриб келаётган Жаҳонгир Абдумўминовга Қозоғистон, Сербия ва Туркия клубларидан таклиф тушган.
Бизга етиб келган хабарларга кўра, унга айни пайтда Қозоғистоннинг “Шахтёр” клуби кўпроқ қизиқяпти.

Маълумки, бу жамоани ўзбек мухлисларига яхши таниш Виктор Кумиков бошқаряпти ва бу мураббий “Машъал”даги фаолияти орқали Абдумўминовни яхши билади. Футболчининг “Машъал” билан 2015 йилгача шартномаси бор, шундай экан, Жаҳонгир Абдумўминов яқин орада бошқа клубга ўтадиган бўлса, эркин агент сифатида ўтмайди.

Бу йил биринчи лигада ўзидан ижобий таассурот қолдирган Жаҳонгир 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамизнинг аъзоси ҳисобланади ва унинг ҳам Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда.

Ярим ҳимоячининг ўзи билан боғланганимизда чет клублардан қизиқиш борлигини яширмади ва ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмаслигини маълум қилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика