Latest news

14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  11 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  1 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  6 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  13 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  5 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  5 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  3 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  16 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  15 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  5

“Зенит” – “Лаҳвия” ўйини ҳақида News

“Зенит” – “Лаҳвия” ўйини ҳақида

Кеча Доҳада йиғин ўтказаётган Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби Қатарнинг “Лаҳвия” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув маҳаллий вақт билан 17:30 да бошланди. Учрашув “Aspire” академияда ўтказилди. Ўйин бошланишига бир соат қолганда ҳамкасблар билан ўша ерда ҳозир бўлдик, бундан мақсад академияни кузатиш, у ердаги майдонларни суратга ва тасвирга тушириш эди. Тасвирларни бугунги кундаликда кўрдингиз, суратларни эса шу ерда томоша қилишингиз мумкин.


Ушбу мақолада “Aspire” академиясига тўхталмасликка қарор қилдим, чунки бу алоҳида мавзу. Ушбу академия ҳақида кейинги мақолада ўқишингиз мумкин бўлади.
Учрашув ўтадиган майдонга яқинлашар эканмиз ёнгинамиздан “Зенит” футболчилари махсус “Электромобил”ларда ўтиб кетишди, уларнинг кайфияти аъло даражада. Стадионда ҳамма Халкни қидирар, омади чопган мухлислар у билан селфи қилишга улгуришди. Улгурмаганлар эса “Зенит”нинг қолган юлдузлари билан селфи тушишди.


Оддийгина назорат учрашуви ташкилотчилик жиҳатидан юқори даражада ўтказилди. “Зенит” операторлари жамоанинг расмий канали учун ўйинни тўлиқ тасвирга туширишди, клуб расмий сайтида матнли трансляция қилинди. Бундан ташқари, маҳаллий газеталардан журналист ва фотографлар ўйинни бевосита кузатиб боришди.

Ўзбекистонлик мухлислар

Беллашувнинг қаерда ва қайси вақтда ўтиши аввалдан маълум бўлгани учун ўзбекистонлик мухлислар ҳам ўйинга боришди. Борганда ҳам ҳаммани қойил қолдиришди. Кларнет ёрдамида русларнинг “Катюша”сидан тортиб арабча мусиқаларгача янгради. Кўпроқ “Зенит” қўллаб турилган бўлса, “Лаҳвия”ни ҳам унутишмади мухлисларимиз. Бизнинг мухлисларга қўшилиб қолганлар ҳам рақсга тушишди. Уларнинг рақслари эса футболчиларни ҳам бефарқ қолдирмади. Халк, Данни, Витсель, Хави Гарсия каби юлдузлар ўзбекистонлик мухлисларнинг қўшиқ ва рақсларини томоша қилишди. Ўз навбатида маҳаллий газеталардан бирининг мухбири мухлисларимизни суратга олди ва ўзи ишлайдиган газетада чиқаришини айтди.


Ўйин

Жамоалар ўйинни ҳотиржамлик билан ўтказишди. Халк биринчи голини киритгунга қадар майдон айтарли кўринмади, биргина вазият, биргина юриш ва гол. Мана шуни класс дейишса керак. Иккинчи голида ҳам Халк совуққонлик билан тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди, майдонда кўринмай юриб иккита гол уришни ҳамма ҳам эплолмайди. Халк айнан иккинчи голидан сўнг майдонда эканлигини кетма-кет эслата бошлади. Икки вазиятда унинг зарбасига ҳимоячилар пешвоз чиқишди. Жамоа ўйинида белгиялик Аксель Витсельнинг ўрни беқиёс. У ҳимоя ва ҳужумни боғлашда жамоадаги беназир футболчи, марказни ўзиники қилиб олди, кўпроқ Халк билан комбинациялар уюштиришга уринди. Халк, Данни, Олег Шатов учлиги исталган вақтда кескин ҳужумни юзага келтириши мумкин.


“Лаҳвия” жамоаси эса “Зенит”дек жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатди. Ўйинчиларининг тўп оширишлари “грамотный”, диоганал ва кесма паслардан тез-тез фойдаланди. Ўнг қанотидаги ярим ҳимоячиси жуда тез. “Бунёдкор” ОЧЛ саралашидан ўта олса гуруҳда “Лаҳвия”га қарши ўйнайди. Эсингизда бўлса ўтган мавсум “Қалдирғочлар” бу жамоага ҳар икки ўйинда ҳам ютқазишган эди. “Лаҳвия” бу ўйини билан ОЧЛ да муваффақиятли иштирок этишига ишонса бўлади.


Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика