Latest news

19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" (матнли трансляция)  8 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  4 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  3 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда News

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда

“Бунёдкор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги навбатдаги “Тошкент дербиси” бошланишига ҳам бир неча соат қолмоқда.

Ўз вақтида “темирйўлчилар” жамоаси сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, бир қатор дербиларда мухлислар олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи Зайниддин Тожиев мазкур ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Бунёдкор” жамоаси эндиликда Миржалол Қосимов бошчилигида секин-аста янгича ўйинни шакллантириб бормоқда. Лекин бугунги баҳсда “Локомотив”ни рақибдан бироз устунроқ, деб ўйлайман. Ўзи аслида дербига тайёргарлик одатда бироз бошқачароқ бўлади. Мен футбол ўйнаган пайтда ҳам шундай эди. “Бунёдкор”га қарши кечган бир нечта дербиларда иштирок этганман.



Дербида жамоа ютадими ёки ютқазадими, барибир кураш сўнгги секундларга қадар кечади. “Бунёдкор” билан бўлган дербилардан ёдимда сақланиб қолгани – 2012 йилда ушбу жамоани 3:1 ҳисобида мағлуб этганимиз. Ўшанда Артурас Фоменко 2 та гол киритганди. Адашмасам, Артурас “Бунёдкор”га қарши деярли ҳар бир ўйинида гол киритишга муваффақ бўларди.

Умуман олганда, дербида ғалабага эришиш ҳар қачон ҳам муҳим бўлган. Шу сабабли бугун ҳам ўйин жуда шиддатли ва қизиқарли тарзда кечишига аминман, - дейди Тожиев.

Таъкидлаш жоизки, Зайниддин Тожиев 2011—2013 мавсумларда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган.

"Локомотив" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика