Занетти: “Интер” Мессини сотиб ололмасди”
08 sep 2020 19:50
News
Занетти: “Интер” Мессини сотиб ололмасди”
“Нерадзуррилар” вице-президенти Хавьер Занетти “Барселона” етакчиси Лионель Мессининг трансфери масаласига тўхталди.
“Йўқ. Ҳозир шундай молиявий ҳолатдамизки, харид қилишимиз учун кимнидир сотишимиз лозим. Молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилишимиз зарур, бу жуда муҳимдир. Клубнинг фалсафаси ҳам шундай.
Месси ҳар қандай ерда ўйнай олган бўларди. Агарда у “Барселона”да қолса, худди бошқа клубдаги каби маъсулият ва босимга дуч келади. Катта жамоаларда ўйнаш доимо оғир. Пул эса иккинчи даражали. Оила ва фарзандларингиз ҳақида гап кетар экан, бу жуда нозик масала ва сиз бунга қарши чиқа олмайсиз”, дейди Занетти.
Link :
Source : Tyc Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments