Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган"
21 jul 2023 23:15
News
Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган"
"У "Интер"га келиши билан "Реал"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳайрон қолдирадиган куч билан гол урди. Ўшанда ўзимга: "У янги Роналдо, Адрианода ҳамма нарса бор, жисмоний имконият, иқтидор, тезлик" дегандим. Аммо Адри фавеладан келгани мени ҳавотирга соларди.
Ҳеч нарсаси бўлмаган инсонда бойлик пайдо бўлса қандай муаммолар юзага келишини кўрганман. Деярли ҳар куни савол берардим: "Бугун кечаси нима қиласан?", "Қаерга борасан?". У муаммоларга ўралашиб қолишидан қўрқардим.
Адрианонинг отаси ўғлини назоратда ушларди. Аммо мавсум стартидан олдин кутилмаган воқеа юз берди. Унга Бразилиядан қўнғироқ қилишди ва футболчининг ҳаётини бир умрга ўзгартириб юборадиган хабарни айтишди: "Адриано, отанг вафот этди".
У бақириб йиғлаганини, телефонни улоқтириб юборганини кўрдим, буни кузатиш жуда оғриқли эди. Биз Моратти билан бирга уни укамиздек ҳимоямизга олдик. Бунгача у голлар уриб, уларни отасига бағишларди. Аммо ўша қўнғироқдан сўнг аввалги Адрианони кўрмадик. Ҳар кеча уни қўллаб-қувватлашга уринардик.
"Сен Роналдо ва Ибрагимовичнинг қоришмасисан, сен улардан кучлироқ бўла оласан".
Аммо ҳаммаси бекор кетди, уни депрессиядан чиқара олмадик, шундан бери бу воқеа ҳақида кўп ўйлайман".
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments