Latest news

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  120 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Заҳро Каримова: "Чипталар сотуви учрашувга 2 кун қолганида бошланади" News

Заҳро Каримова: "Чипталар сотуви учрашувга 2 кун қолганида бошланади"

Барчага маълумки, 25 февраль куни “Насаф” Қаршида мавсумнинг илк расмий ўйинини Осиё Чемпионлари Лигаси доирасида Эроннинг “Тракторсозий” клубига қарши ўтказади.
"Насаф" расмий сайти клуб маркетинг бўлими бошлиғи Заҳро Каримова билан бўлган суҳбат орқали чипталар масаласи бўйича мухлисларда пайдо бўлаётган бир-иккита саволларга жавоб топди.


- Айтингчи, “Насаф”нинг 25 февраль куни бўладиган ОЧЛ-2015даги илк учрашувига тайёргарликлар қандай кечмоқда?

- “Насаф” ПФК маркетинг бўлимида айни кунларда ушбу футбол байрамига қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда. Ҳозирги кунда учрашувга чиқарилган чипталар тайёр бўлди. Чипталарни сотиш бўйича режаларимиз ҳам тайёр.

- Чипталар нархлари бўйича маълумотлар бера оласизми?

- Албатта. Бизнинг “Марказий” стадионимизда CIP ва яна 18та секторлар бор. Ушбу секторларни тўрт тоифага ажратганмиз. Булар 1-тоифа (CIP), 2-тоифа (1, 2, 6, 7 ва мухлислар клуби секторлари), 3-тоифа стадионнинг 2-қаватидаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18), 4-тоифа футбол майдони дарвозаларининг орқа томонидаги (3, 4, 5 ва 9, 10, 11) секторлар. Ана шу тоифаларга монанд 1-тоифа чипта нархи 25 000 сўм, 2-тоифа чипта нархи 15 000 сўм, 3-тоифа чипталар нархи 10 000 сўм ҳамда 4-тоифа чипталар 5 000 сўм қилиб белгиланган.

- Чипталар қачон сотувга чиқарилади?

- Чипталар сотуви учрашувга 2 кун қолганда, яъни 23 февраль куни эрталабдан фақат стадион чиптахоналари орқали сотила бошланади ва учрашув куни ҳам давом эттирилади.

- Чипталарни олдинроқ сотувга чиқаришни имкони йўқми?

- Бу клубнинг иқтисодий хавфсизлиги юзасидан шундай қилинмоқда. Яъни қалбакилаштиришни олдини олиш учун биз шу қарорга келдик. Аммо жорий мавсумдан чипталарни олдинроқ, алоҳида буюртмалар асосида ҳам сотишни ташкил қилишни режалаштирганмиз. Масалан, воҳамиздаги корхона ёки ташкилотлар ўз ходимларига алоҳида буюртма асосида харид қилишлари мумкин. Бу ҳолатда корхона ёки ташкилот номидан клубимиз раҳбарига расмий хат билан мурожаат қилишади ва пул ўтказиш йўли билан тўловни амалгаоширишлари мумкин. Ушбу йўл билан харид қилинадиган чипталар сони чегараланмаган.

- Стадион чиптахоналаридан чипта харид қилаётган фуқароларга чипталар сони бўйича чеклов мавжудми?

- Ҳа, ҳар бир чипта харид қилаётган фуқоро бештагача чипта сотиб олиши мумкин. Бу чекловни чипталар олибсотарларнинг қўлига ўтиб кетмаслик учун қилаяпмиз.

- Чипталарни пластик карточкалар орқали ҳам харид қилиш мумкинми?

- Албатта. Ипотека банки ёнида 1-чиптахонамиз жойлашган. Ана шу чиптахонада терминал ўрнатилади ва у ерда пластик карточкалар орқали чипталарни бемалол харид қилиш мумкин бўлади.

- Ўзингиз биласиз, кўпгина хорижий давлатлардаги клубларда ўзларининг шартнома асосида чипта тарқатувчи агентлари бўлади, “Насаф” клубида ҳам шуни ташкил қилса бўлмайдими?

- Бу соҳада хорижий клубларни тажрибаларини ва ўзимизнинг мавжуд имкониятларимизни ўрганмоқдамиз. Келгусида чипталар сотувини шу йўл билан ҳам ташкил қилиш режамиз бор.

- “Насаф” ПФК маркетинг бўлими учрашув куни ўз мухлисларига яна нималарни таклиф қилиши мумкин?

-  Жамоамизнинг ўйини ўтказилаётган  кунларда  биз ўз мухлисларимизга стадион ҳудудида жойлашган дўконларимиз орқали клуб атрибутикаларини, алкоголсиз ичимликлар ва енгил овқат турларининг савдосини ташкил қиламиз. Бу хизматдан барча учрашувга ташриф буюрган мухлислар фойдаланишлари мумкин.

- Бу охирги саволимиз эди. “Насаф” мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

- Биз аввало мухлисларимиз соғ-саломат бўлишларини, юртимиз тинч бўлишини хоҳлаймиз. Зеро тинч ва обод юртга ана шундай байрамлар ярашади. Ўйлаймизки, футболчиларимиз янги мавсумда янги марраларни забт этиб,  мухлисларни хурсанд этишади.

- Суҳбатингиз учун катта раҳмат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика