Latest news

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

Зафар Холмуродовдан бугунги иккита ўйинга башорат News

Зафар Холмуродовдан бугунги иккита ўйинга башорат

Ниҳоят, орзиқиб кутган кунлар келди. Бугун анчадан бери кутилган Суперлига 1-тур баҳслари старт олади.

Биз бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин олдидан таниқли собиқ ҳужумчи, фаолиятининг ёрқин дамларини "Насаф" ва "Машъал" клубларида ўтказиб, Қашқадарё фахрига айланган юлдузлардан бири Зафар Холмуродовга юзландик. Холмуродов бугунги ўйинлар борасида ўз фикрини билдирди.

- "Мавсум энди бошланяпти. Кўп жамоаларнинг таркиби кескин ўзгариб кетган, шу боис биринчи турдан олдин аниқ бир нарса дейиш қийин. Шунга қарамай, бугунги иккита учрашувга ўз фикримни билдириб ўтаман".  

"Қизилқум" - "Локомотив" ҳақида:

- "Бугун Навоийда мавсумнинг очилиш ўйини бўлади. Стадионга кўплаб мухлислар келиши кутилмоқда. Бу ўйинда "Локомотив" фаворит, чунки бу жамоа таркиби анча шаклланган, қолаверса, "Локо" чемпионлар лигасида ўз ўйинини кучайтириб олди. "Қизилқум" ҳақида эса бирор гап айтиш қийин. Бир нечта янги футболчилар таркибга қўшилган деб эшитдим. "Қизилқум" бугун дуранг ўйнаши ёки ғалаба қозониши мумкинми? Мумкин албатта, мана яқинда кўрдик, "Эспаньол" ҳам ўз уйида "Реал"ни мағлуб этди. Шундай экан, бу - футбол. Лекин менинг тахминим "Локомотив" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонса керак".

"Нефтчи" - "Насаф" ҳақида:

- "Ўйин томонлама "Насаф" кучли, лекин "Нефтчи" майдон эгаси сифатида ўйнайди. Фарғоналиклар ҳам кўплаб янги ўйинчилар билан шартнома тузишди. Аммо янги таркибнинг бирданига яхши ўйнаб кетиши осон бўлмайди. "Насаф"да эса ўйин анча шаклланган. "Насаф" ҳам "Локомотив"га ўхшаб ОЧЛда ўйин амалиётига эга бўлди. Менимча, бугун "Нефтчи" асосан иштиёқ эвазига ўйнайди. Лекин айтиб ўтганимдек, 1-тур олдидан аниқ гап айтиш мушкул. Тахминим эса "Насаф" 2:0 ҳисобида ғалабага эришади".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика