Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади
24 sep 2015 07:51
News
Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади
Қисқа вақт футболда кўриниш бермай қўйган афсонавий футболчи ниҳоят “Насаф” Футбол мактабида пайдо бўлди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Холмуродов сентябр ойи бошидан буён 2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳи машғулотларини олиб бораётган экан.
Ушбу тайёрлов гуруҳидаги ўқув машғулотларини олиб боришда Зафар Холмуродовга ёш мураббийлар Сирожиддин Эшқобилов ҳамда Денис Қаюмовлар кўмаклашмоқда.
Раҳбарият Холмуродовга 2002 йилда туғилган ўсмирлар тайёрлов гуруҳини бош мураббийлигини расман ҳозирча топширгани йўқ.
Тажрибали собиқ футболчи қисқа фурсат ичида қайсидир тайёрлов гуруҳи бош мураббийи этиб тайинланиши энди аниқ.
“Насаф” ПФК раҳбарияти Зафар Холмуродовнинг юксак маҳорати ва йиллар давомида тўплаган тажрибаси ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб вояга етказишда асқотишига ишонади.
Иқтидорлар фабрикаси ҳисобланмиш “Насаф” Футбол мактабининг янада нуфузини оширишда Зафар Холмуродов албатта ўз ҳиссасини қўшади.
Фахриддин ЧОРИЕВ.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments