Latest news

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  4 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Зафар Тўраев: "Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик" News

Зафар Тўраев: "Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик"

Олий лиганинг 8-турида "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди.
Учрашувнинг охирги дақиқаларида Зафар Тўраев томонидан киритилган гол якунда муборакликларга уч очко келтирди. Ўйиндан сўнг ғалаба тўпини киритган Тўраев билан суҳбатлашдик.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин қийин кечди. Аслида ҳам "Динамо"ни фақат ютиш учун келгандик. Чунки бундан олдинги турда ўз майдонимизда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, қимматли икки очкони йўқотгандик. Кейинги турда эса яна бир жиддий рақиб  "Локомотив" билан куч синашамиз. Шунинг учун ҳам Самарқанддан фақат уч очко олиб кетишимиз шарт эди. 

- Биринчи бўлимда жавоб тўпини киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб олганимиз бизга фойда келтирди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган очиқ ўйин намойиш этди.

- Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол киритиб жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман. Тўғриси, гол уришимни кутмагандим. Лекин ғалаба билан қайтишимизни сезгандим. Чунки иккинчи бўлимда бир қатор голли вазиятларни ярата олдик. Хаттоки Мўйдин Мамазулумов гол ҳам урганди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари холатда деб баҳолади.

- Самарқандда жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Йигитлар бир-бирлари билан пас ўйнаш орқали мазмунли ўйин кўрсатдик.

- Турнир жадвалида ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиз табиийки бизни ҳам қониқтирмаяпти. Бу йил тақвим биз учун жуда бир қийин келди. Аста-секин ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб боради ва иккинч даврада кўзлаган мақсадимизга эришамиз деган умиддаман.

- Кейинги турни ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Мухлисларимиз қаршисида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Агарда сафар тўп тепганимизда эди, дуранг ҳам қониқарли бўларди. Лекин ўз майдонимизда уч очко учун курашамиз. Буни уддаласа бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика